Туркия компанияси Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Редактор:  
Ляззат Сейданова
14 Февраль, 10:54

Туркия компанияси Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станцияси қуради

TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Туркиянинг «Alarko holding Altek» компанияси бош директори Ҳакан Айтекинни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Учрашувда Фарғонада қуёш фотоэлектр станцияси қуриш ва ушбу истиқболли лойиҳанинг молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Юзма-юз мулоқотда Ҳакан Айтекин компания томонидан Туркияда 1000 МВтли лойиҳа устида иш олиб борилаётгани хусусида тўхталиб ўтди. Зарурий шароитлар асосида компания Ўзбекистон ҳудудида ҳам мазкур лойиҳани амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Билдирилган мазкур таклиф ҳар томонлама қўллаб-қувватланди ва Фарғона вилоятнинг Бешариқ, Ўзбекистон ва Фарғона туманларидан лойиҳа учун мос жойлар билан таништириш учун масъуллар бириктирилди. Жой аниқлангандан кейин тарафлар яна учрашиб бу борада биргаликда олиб бориладиган саъй-ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга ҳам келишиб олди.

Фото: UzA



Мавзуга оид