Туркия мамлакатга кириш учун ПЗР топшириш талабини бекор қилди
1 Июнь 17:02

Туркия мамлакатга кириш учун ПЗР топшириш талабини бекор қилди

ANKARA. Kazinform – Туркия ҳукумати коронавирусга қарши янги енгилликларни жорий қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Туркия Ички ишлар вазирлиги томонидан чоп этилган циркулярда айтилишича, пандемияга қарши кураш доирасида жорий қилинган ПЗР тестлари ёки антиген тестлари натижаларини тақдим этиш талаблари энди мажбурий эмас.

1 июндан бошлаб Туркиянинг барча чегара пунктларида мамлакатга кириш учун ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисидаги гувоҳнома талаб қилинмайди. Шу билан бирга, чегарани кесиб ўтгандан кейин 48 соат ичида тезкор антиген тестини ўтказиш талаби ҳам бекор қилинди.

Охирги икки ҳафта ичида республикада кунига 1000 дан кам коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди, шу муносабат билан расмийлар коронавирусга қарши талабларни босқичма-босқич юмшатмоқда.

Муаллиф: Ақжигит Шукибаев

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив