ASTANА. Kazinform - Туркиядаги зилзиладан омон қолган қозоғистонлик Сабина Мамадьярова Қозоғистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
«Касалхонада вақтида консулимиз у билан доимий алоқада бўлган, қариндошлари у билан бирга бўлган. У аллақачон Қозоғистонга қайтган, бироқ уни безовта қилмасликни сўради ва ҳеч қандай изоҳ беришни истамайди», деди Айбек Смадияров брифингда журналистлар саволларига жавоб берар экан.
У, шунингдек, унга қайтишда ёрдам берганини айтди.
«Ҳа, биз ёрдам бердик – Анталия-Алмати рейси», - деди Айбек Смадиров.
Шунингдек, Сабинанинг аҳволи бугун яхши бўлса керак, дея қўшимча қилди.
Хабарингиз бор, қозоғистонлик Сабина Мамадьярова Туркияда зилзиладан кейин вайроналар остидан тирик ҳолда топилган эди.
Муаллиф: Серик Сабеков