Туркиянинг расмий номи ўзгартирилди
2 Июнь 13:38

Туркиянинг расмий номи ўзгартирилди

ANKARA. Anadolu - Kazinform – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Туркиянинг барча расмий ҳужжатларда республика номини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини маъқуллади. Бу ҳақда БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

«Republic of Turkey (Туркия Республикаси) Republic of Türkiye деб ўзгартирилди», - деди Дюжаррик.

Унинг сўзларига кўра, ўзгартириш Туркия расмийлари аризасидан сўнг дарҳол кучга кирган.

«Мамлакат номининг қисқача варианти энди Turkey емес, Türkiye бўлади. Бироқ Туркиянинг алифбодаги позицияси ўзгармайди», — дея қўшимча қилди Дюжаррик.

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Twitter саҳифасида Туркия номининг ўзгариши Анқаранинг «мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсини ошириш» ҳаракатлари доирасида амалга оширилганини изоҳлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив