Туркманистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
15 Октябрь, 15:20

Туркманистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида 14 та ҳужжат имзоланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов тор доирадаги учрашувдан сўнг расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокараларни давом эттирди, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Музокаралар натижасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1. Қозоғистон Республикаси Президенти ва Туркманистон Президентининг қўшма баёноти;

2. 2022-2024 йилларга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорликнинг комплекс дастури;

3. Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва Туркманистон Молия ва иқтисодиёт вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

4. Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Туркманистон Энергетика вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

5. Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги ва Туркманистон Маданият вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

6. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Туркманистон Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

7. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги ўртасида транспорт ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум;

8. Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги ўртасида космик фазони тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ва фойдаланиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;

9. Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва «Туркманкимия» давлат концерни ўртасида кимё саноати соҳасида қўшма ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

10. Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсатни ўрганиш институти ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро муносабатлар институти Стратегик тадқиқотлар илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми;

11. Қозоғистон Республикаси Ташқи савдо палатаси ва Туркманистон Савдо-саноат палатаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

12. Қозоғистон Республикаси «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси ва Туркманистон саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;

13. Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Туркманистон Ички ишлар вазирлиги ўртасида жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ниятлар тўғрисидаги меморандум;

14. Абилайхан номидаги Қозоғистон халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университети ва Довлетмаммет Азади номидаги Туркман миллий жаҳон тиллари институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва «Марказий Осиё-Россия» саммитида иштирок этиш учун Астанага келди. Бу Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Қозоғистонга илк давлат ташрифидир.

Бугун Ақордада Қозоғистон ва Туркманистон Президентлари учрашди.

photo

photo

photo

photo

photo

photo




Мавзуга оид