TASHKENT. UzA-Kazinform – Апрелнинг сўнгги куни, якшанба – Ўзбекистон халқи ҳаётида ўта муҳим ва тарихий воқеага айланган, мамлакат келажагини белгилашга асос бўлган референдумда овоз бериш жараёни якунланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
Кун давомида халқаро ташкилотлар, сайлов органлари ва хорижий давлатлардан жами 383 нафар аккредитациядан ўтган хорижий мутахассислар фуқароларнинг ҳудудларда ташкил этилган сайлов участкаларида референдумдаги иштирокини кузатиб боришди.
Масалан, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси миссияси аъзоси, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати Қазибек Иса «фуқаро – жамият – давлат» концепцияси асосида қурилган янги таҳрирдаги Конституция мамлакат тараққиёти, барқарорлиги йўлида хизмат қилишига ишонч билдирди.
Қазибек Иса ташриф буюрган участкада кўпчилик қатори 85 ёшли бир онахон ҳам овоз берган. Эксперт бу ҳолдан ҳайратга тушганини яширмади.