11.09.2023 12:08 Қозоғистонда моношаҳарларни ривожлантириш учун 1,7 триллион тенге ажратилади ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати қарори билан Жанатас, Қаратау ва Риддер шаҳарларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс режалари тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ҳукумати матбуот хизматига таяниб.
06.09.2023 13:39 Қозоғистонда қурилиш жадал давом этмоқда ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг биринчи ярмида қурилиш ишлари ҳажми 10 фоиздан ортиқ ошди. Қозоғистонда қурилиш суръатлари ўсишда давом этмоқда. Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июнь ойларида мамлакатда қурилиш ишлари ва хизматлари ҳажми 2,4 триллион тенгедан сал кўпроқни ташкил этди ва бу ўтган йилга нисбатан 12,3 фоизга кўпдир, деб хабар беради Kazinform.
05.09.2023 14:16 Қозоғистонда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи иккита завод иш бошлади ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг олти ойида ишлаб чиқарилган қурилиш материалларининг 66 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тегишли. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
04.09.2023 12:30 Манғистау вилоятида тузсизлантириш заводи қурила бошланди AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилояти ҳокими Нурлан Ноғаев «ҚазМунайГаз» миллий акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Мағзум Мирзағалиев билан ҳамкорликда янги тузсизлантириш заводи қурилишини бошлади. Лойиҳа Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига мувофиқ амалга оширилмоқда, деб хабар беради Kazinform Манғистау вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.
02.09.2023 12:37 Жамбил вилоятида янги мактаб фойдаланишга топширилди TARAZ. Kazinform – Куни кеча Жамбил вилояти, Жамбил тумани, Шоқай қишлоғида 150 ўринли 3-сонли умумтаълим мактабининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб хабар беради.
01.09.2023 10:42 Қозоғистонда янги ўқув йилида 52 та мактаб янгидан фойдаланишга топширилди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда янги ўқув йили бошида 12 та авария ҳолатидаги мактаб, 29 та таълим масканининг уч сменада таълим олиши масаласи бир марта ва бутунлай ҳал этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.08.2023 20:11 Келгуси йил охиригача Қозоғистонда 655 тиббиёт муассасаси фойдаланишга топширилади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда «Қишлоқ соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш» миллий лойиҳаси маъқулланди, деб хабар беради Kazinform.
31.08.2023 18:28 Туркистонда янги заводлар очилади TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Хитой Халқ Республикаси тадбиркорлари билан учрашиб, улар билан бир қатор лойиҳаларни муҳокама қилди. Учрашув якунлари бўйича Туркистон вилояти ва Хитой ишлаб чиқарувчилари ўртасида икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш бўйича меморандумлар имзоланди, деб хабар беради Кazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.
21.08.2023 20:15 ЕОИИ мамлакатларида қурилиш ишлари ҳажми ошди ASTANA. Kazinform – 2023 йил январь-июнь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга ошиб, қарийб 6,3 триллион Россия рублини ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизматига таяниб хабар беради.
21.08.2023 10:32 Жиноят қайд этилмаган қишлоқлар сони 14 тага етди – Ақтўбе вилояти AQTÓBE. Кazinform – Бунгача Ақтўбе вилоятининг 6 туманида жойлашган 10 та қишлоқда сўнгги икки йилда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Орадан уч ой ўтиб жиноятдан холи қишлоқлар сони 14 тага етди, деб хабар беради Кazinform.
10.08.2023 19:11 ҚР Бош вазири «Қишлоқ омонати» лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди ASTANА. Кazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Ақтўбе вилоятига амалий ташрифи чоғида қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишга қаратилган «Қишлоқ омонати» лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишди, дея хабар беради Кazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
04.08.2023 14:24 Семейда янги гўшт заводи қурилиши мумкин SEMEY. Kazinform – Семейда «Еуразия Агро Семей» МЧЖ йилига 12,6 минг тонна ишлаб чиқариш қувватига эга гўшт заводини очишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform Абай вилояти маъмурияти матбуот хизматига таяниб.
03.08.2023 17:10 Жорий йилда Қостанайда 5G алоқаси йўлга қўйилади QOSTANAI.Кazinform — Қостанай вилояти ҳокимлиги Қостанайда 5-авлод уяли алоқанинг ишга туширилишини маълум қилди. Бу ҳақда шу кунларда шаҳарда бўлиб ўтаётган «Kostanay Invest 2023» инвестиция форумида маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
03.08.2023 12:32 Қозоғистонда пахта қабул қилиш ва чуқур қайта ишлаш заводлари қурилади TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида пахта қабул қилиш ва чуқур қайта ишлаш заводлари қурилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.
01.08.2023 19:40 Қозоғистонда телевизор, чангютгич, кир ювиш машиналари ишлаб чиқарадиган завод ишга тушади ASTANA. Kazinform - Саран шаҳрида телевизор, чангютгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқарадиган завод ишга тушади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.07.2023 18:50 Жамбил вилоятида тўққизта янги мактаб қурилади TARAZ. Kazinform - Жамбил вилоятида янги таълим объектлари пайдо бўлади – йил охиригача 9 та янги мактаб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.07.2023 16:07 Туркистон вилоятидаги туннель қурилиши жорий йилда якунланади TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятининг Тулкибос туманида қурилаётган туннель қурилиши жорий йилда якунланади. Бу ҳақда Тулкибос тумани ҳокими Нуржан Изтилеуов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
28.07.2023 12:38 Абай вилояти қишлоқларида 6 та кичик мактаб қурилади SEMEY. Kazinform – Абай вилояти қишлоқларида 510 ўринли 6 та кичик мактаб қурилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.07.2023 15:16 Жамбил вилоятида йилига 30 минг тоннагача натрий цианиди ишлаб чиқариш режалаштирилган TARAZ. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров «Zhambyl Economic and Investment Forum – 2023» Халқаро иқтисодий ва инвестиция форуми доирасида амалий ташриф билан Талас вилоятида бўлиб, корхоналар фаолияти билан танишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.07.2023 13:38 Қозоғистонда 32 та замонавий кўп тармоқли туман шифохонаси қурилади ASTANA. Kazinform – Яқин икки йилда Қозоғистонда 32 та замонавий кўп тармоқли туман шифохоналари фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Kazinform мухбирининг саволига жавобан маълум қилди.