01.08.2023 21:45 Хитой ҳайвонот боғи ўзининг айиқлари кийимдаги одамлар эмас, ҳақиқий эканлигини исботлашга мажбур бўлди BEIJING. Кazinform - Хитойнинг Ханчжоу шаҳри ҳайвонот боғи оммага унинг малай айиқлари айиқга ўхшаб кийинган одамлар эмас, ҳақиқий айиқлар эканлигини тушунтиришга мажбур бўлди. Бунга интернетда тарқалган видеоролик сабаб бўлди, унда улардан бири шубҳали тарзда тик турган одамга ўхшайди, деб хабар беради Кazinform BBCга таяниб.
09.07.2023 10:35 Тайван қирғоқларида 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди BEIJING. ХINHUА - Kazinform - Тайван жанубидаги Пингтун округи яқинидаги денгизда эрталаб соат 3:47 да 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди, дея хабар беради Кazinform Xinhua агентлигига таяниб.
18.04.2023 21:10 Blackpink канали YouTubeда энг кўп кўрилган канал сифатида Гиннес рекордини ўрнатди ASTANА. Kazinform - Жанубий Кореянинг Blackpink эстрада гуруҳининг канали мусиқий гуруҳлар орасида YouTubeда энг кўп кўрилган каналга айланди ва шу туфайли улар Гиннеснинг рекордлар китобига кирди, деб хабар беради Kazinform Yonhap агентлигига таяниб.
15.04.2023 13:25 Японияда мамлакат Бош вазири халқ олдига чиққанида портлаш юз берди VAKAYAMA. Кazinform - Воқеа Вакаяма балиқ овлаш портида юз берди. Гумонланувчи қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform NHКга таяниб.
24.03.2023 16:19 Шимолий Корея «радиоактив цунами» келтириб чиқарувчи ядро қуролини синовдан ўтказди SEOUL. Yonhap – Kazinform – КХДР жорий ҳафтада «радиоактив цунами» келтириб чиқаришга ва душманларга яширинча ҳужум қилишга қодир бўлган янги сув ости ядро қуролини синовдан ўтказганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири Yonhap агентлигига таяниб.
22.03.2023 13:45 Хитой пойтахтида чанг бўрони содир бўлди BEIJING. Кazinform - Чоршанба куни Хитой пойтахти Пекинда чанг бўрони кузатилди ва об-ҳаво хавфсизлигининг «сариқ» даражаси эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
16.03.2023 22:10 Шимолий Корея яна Япония томонга баллистик ракета учирди ASTANА. Кazinform – Шимолий Корея ҳукумати қитъалараро баллистик ракетанинг янги синовини ўтказди. Бу ҳақда Kazinform BBC агентлигига таяниб хабар беради.
14.03.2023 18:45 Японияда аёлларнинг ўз жонига қасд қилиш даражаси кетма-кет учинчи йил ортиб бормоқда ТОКYO. Кazinform - Сешанба куни эълон қилинган маълумотларга кўра, 2022 йилда Японияда аёллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайган. Бундан ташқари, учинчи йил кетма-кет ўсиш кузатилмоқда. Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 67 тага кўпайиб, 7135 тага етди. Ўз жонига қасд қилишлар сонининг ўсиш тенденциясига коронавирус пандемияси сабаб бўлган кўринади, деб хабар беради Каzinform Кyodo агентлигига таяниб.
02.03.2023 10:15 Партия ва давлат органларини ислоҳ қилиш режаси ХХР парламенти муҳокамасига киритилади BEIJING. Кazinform - Партия ва ҳукумат органларини ислоҳ қилиш режасининг бир қисми 5 март куни Пекинда очиладиган Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг (БХВК, ХХР парламенти) йиллик сессияси депутатлари томонидан муҳокама қилинади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
01.03.2023 11:15 Японияда туғилиш даражаси 2022 йилда 800 мингдан пастга тушади ТОKYO. Kazinform - Сешанба куни ҳукумат маълумотларига кўра, Японияда 2022 йилда туғилган болалар сони еттинчи йил кетма-кет янги антирекорд ўрнатиб, 1899 йилда рўйхатга олина бошлаганидан бери биринчи марта 800 мингдан камайган, дея хабар беради Кazinform КYODО NEWSга таяниб.
27.02.2023 13:29 Хитойда янги оптик телескоп ўрнатилади BEIJING. Кazinform - Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном тумани жанубидаги баланд тоғларда янги оптик телескоп ўрнатилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
27.02.2023 07:07 Хитойнинг Или-Қозоқ округида бундан 3000 йил аввал ясалган чанғи топилди URUMCHI. Кazinform - Шинжон-Уйғур автоном туманидаги (Шимолий-ғарбий Хитой) археологик ёдгорликдан уч минг йилдан кўпроқ вақт аввал ҳайвонлар суякларидан ясалган чанғи топилгани ҳақида яқинда Шинжонда 2022 йилда бўлиб ўтган археологик ишлар бўйича йиғилишда маълум бўлди, дея хабар беради KazinformSinhua агентлигига таяниб.
24.02.2023 19:15 Хитойда кўмир шахтаси қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони олти кишига етди BEIJING. Кazinform - Чоршанба куни Хитой шимолидаги кўмир шахтаси қулаши оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, 47 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
22.02.2023 21:30 Хитойда шахта қулаб тушди, 50 дан ортиқ одам вайроналар остида қолди BEIJING. Кazinform - Хитойнинг Ички Мўғулистон автоном туманида кўмир конининг қулаши натижасида 50 дан ортиқ одам қийин аҳволда қолди. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
22.02.2023 19:30 Япония қирғоғида сирли шар топилди ТОKYO. Кazinform - Япония қирғоқларида диаметри тахминан 1,5 метр бўлган сирли металл шар топилди, дея хабар беради KazinformThe Guardian нашрига таяниб.
17.02.2023 19:43 Хитой раҳбарияти COVID устидан ғалаба қозонганини эълон қилди BEIJING. Kazinform - Бугун Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Хитой ноябр ойидан бери CОVID-19нинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида катта ва ҳал қилувчи ғалабага эришганини таъкидлади, деб хабар беради Кazinform Sinhua агентлигига таяниб.
30.01.2023 19:45 Япониянинг «Такахама» АЭСи реактори ишида носозлик қайд этилди ТОKYO. Кazinform - Япониянинг Фукуи префектурасидаги «Такахама» атом электр станциясининг тўртинчи энергетика блоки душанба куни блокдаги нейтронлар сонининг тез камайиши ҳақидаги огоҳлантиришдан сўнг автоматик равишда ишини тўхтатди, дея хабар беради Kazinform Кyodо агентлигига таяниб.
30.01.2023 14:39 Астана ва Токио ўртасида тўғридан-тўри парвозлар очилиши мумкин ASTANA. Kazinform - Қозоғистон ва Япония Астана-Токио тўғридан-тўғри рейсларини қайта тиклаш ёки янги йўналишлар очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
24.01.2023 11:43 Филиппинда сув тошқинлардан 1,94 миллион киши жабр кўрди BANGKOK. ТАSS - Кazinform – Филиппинда сув тошқинлари оқибатида камида 38 киши ҳалок бўлди, беш киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Кazinform ТАСС агентлигига таяниб.
19.01.2023 15:39 Филиппинда сув тошқинлари қурбонлари сони 33 кишига етди ASTANA. Kazinform - Филиппинда сув тошқинлари оқибатида камида 33 киши ҳалок бўлди, етти киши бедарак йўқолган. Табиий офатларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича кенгашнинг пайшанба куни тарқатилган ҳисоботида таъкидланганидек, ноқулай об-ҳаво мамлакатнинг 14 та ҳудудида 1,67 миллиондан ортиқ кишига зарар етказди. Бунгача 29 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.