09.01.2023 15:34 Таиланд мамлакатга кириш учун COVID-19 эмлаш сертификатларини текширишни бекор қилади BANGKOK. TASS - Kazinform - Таиланд ҳукумати хорижликлар қиролликка ташриф буюриш учун коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик гувоҳномасини тақдим этиши шарт бўлган қоидани бекор қилди. Бу ҳақда душанба куни журналистларга бош вазир ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Анутин Чарнвиракул маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
30.12.2022 23:20 Хитойнинг АҚШдаги элчиси ХХР ТИВ раҳбари этиб тайинланди BEIJING. Кazinform – Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цинь Ган Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабарида маълум қилинди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
19.12.2022 23:20 Таиландда ҳарбий кема ҳалокатга учраши оқибатида 31 нафар денгизчи бедарак йўқолиб кетди BANGKOK. Xinhua - Kazinform – Таиланд ҳарбий-денгиз кучларининг кемаси бўрон пайтида ҳалокатга учради ва 31 нафар денгизчи бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда Kazinform Синьхуа» агентлигига таяниб.
04.11.2022 13:09 Филиппинда «Налджи» тўфони қурбонлари сони 152 нафарга етди ASTANA. TASS - Kazinform - Филиппинда «Налджи» тропик бўронидан 4,12 миллиондан ортиқ киши жабр кўрди. Табиий офатда 152 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хатарларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий кенгаш жума куни эълон қилинган ҳисоботида айтилади, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
03.11.2022 10:51 Шимолий Корея шарқ томон 3 та ракета учирди TOKYO. Kazinform - Япония ҳукумати пайшанба куни эрталаб Шимолий Корея шарқий йўналишда учта ракета учиргани ва улардан бири қитъалараро баллистик ракета бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Япониянинг Kyodo агентлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
02.11.2022 13:41 Шимолий Корея илк марта Жанубий Корея билан денгиз чегараси орқали ракета учирди ASTANA. Kazinform - КХДР иккига бўлинган ярим орол тарихида биринчи марта Жанубий Корея билан денгиз чегараси орқали ракета учирди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
23.10.2022 10:50 Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси Бош котиби етиб қайта сайланди ASTANA. Kazinform - Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби лавозимига қайта сайланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
06.10.2022 11:33 Шинжонда коронавирус тарқалиши сабабли поездлар ҳаракати тўхтатилди PEKIN. Kazinform – Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районида (ШУАР) июл ойининг охиридан бошлаб, коронавирус тарқалиши сабабли йўловчи поездлари ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Global Timesга асосланиб хабар беради.
30.09.2022 09:37 Хитой касблар рўйхатига 158 та янги лавозим қўшди PEKIN. Kazinform – 2015 йилдан бери Хитой давлат томонидан тан олинган касблар рўйхатига 158 та янги лавозим қўшди. Бу ҳақда пайшанба куни Хитой Халқ Республикаси Инсон ресурслари ва ижтимоий хавфсизлик вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» ахборот агентлигига таяниб.
26.09.2022 11:34 Хитойда кўп қалин пули никоҳ ёшларнинг ўз вақтида турмуш қуришига тўсқинлик қилмоқда PEKIN. Kazinform – Хитой расмийлари қимматбаҳо қалин пули ва дабдабали тўйларга қарши кампания бошлади. Кампания 2023 йилнинг декабригача давом этади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида маълум қилинган, дея хабар беради Kazinform.
26.09.2022 10:55 Хитойда автомобиллар экспорти 52,8 фоизга ошди PEKIN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-август ойларида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилларни хорижга экспорт қилишнинг умумий ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 52,8 фоизга ўсиш билан 1,8 миллион донадан ортиқни ташкил этди. Бу ҳақда Хитой автомобилсозлик ассоциацияси баёнотида маълум қилинган, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.09.2022 19:39 Япония чет эллик сайёҳлар учун чекловларни бекор қилади TOKYO. Kazinform - Япония коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган барча чекловларни хорижлик сайёҳлар учун бекор қилади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири BBC Newsга таяниб.
23.09.2022 10:14 Хитойнинг Чэнду шаҳрида стол тенниси бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади PEKIN. Kazinform – Чэнду шаҳрида (Сичуан провинцияси, жануби-ғарбий Хитой) стол тенниси бўйича жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати 30 сентябрдан 9 октябрга қадар «ёпиқ цикл тизими» деб номланувчи тизимда бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform мухбири Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) баёнотига таяниб.
17.09.2022 15:14 Хитойда қадимги кўчманчилар ишлатган араванинг нусхаси ясалди NUR-SULTAN. Kazinform – Ғарбий Хитойда яшаган қадимги кўчманчи халқ бўлмиш жунлар ишлатган араванинг нусхаси тайёрланди, деб хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.
17.09.2022 10:28 Хитойда маймун чечагининг биринчи ҳолати аниқланди PEKIN. Kazinform – Хитойда маймун чечагининг биринчи ҳолати аниқланди, дея хабар беради Kazinform мухбири Хитой марказий телевиденияси CCTVга таяниб.
07.09.2022 08:11 Хитойнинг Сичуан провинциядаги зилзила қурбонлари сони 66 кишига етди NUR-SULTAN. Kazinform – Душанба куни Сичуан провинцияси Ганьцзи-Тибет автоном округи Лудин туманида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила оқибатида жами 66 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда сешанба куни маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилди, дея хабар беради Kazinform «Синьхуа» агентлигига таяниб.
06.09.2022 07:35 Хитойда зилзила қурбонлари сони 46 кишига етди PEKIN. Kazinform – Душанба куни Сичуан провинцияси Ганьцзи-Тибет автоном округининг Лудин туманида содир бўлган 6,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 46 кишига етди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, зилзила эпицентри ҳудудига Лудин ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларидан қутқарувчилар юборилган, дея хабар беради Kazinform «Анадолу» агентлигига таяниб.
31.08.2022 07:12 16 октябр куни Хитой Коммунистик партиясининг XX съезди очилади PEKIN. Kazinform – 16 октябр куни Хитой Коммунистик партиясининг XX съезди очилади. Бу ҳақда сешанба куни «Синьхуа» ахборот агентлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
30.08.2022 12:37 Хитойда топилган ноёб балиқлар мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда PEKIN. Kazinform – Ёзда Хитой провинцияларидаги сув ҳавзаларида экзотик балиқ тури — зирҳли чўртан балиқ тутилди. Хитойлик экологлар ушбу бегона балиқ тури маҳаллий экотизимлар учун ҳақиқий фалокатга айланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири The paperга таяниб.
28.08.2022 09:33 Хитой қурғоқчиликка қарши курашиш ва ҳосилни таъминлаш учун 10 млард юан ажратади PEKIN. SINHUA-Кazinform – Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги жума куни қурғоқчиликка қарши курашни қўллаб-қувватлаш ва кузги ғалла ҳосилини таъминлаш учун марказий захира фондидан 10 миллиард юан (тахминан 1,46 миллиард доллар) ажратди. Бу ҳақда Кazinform Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.