Вьетнам Қизилўрда вилоятида етиштириш учун гуручнинг олти навини топширди

Автор:  
Ляззат Сейданова
5 Апрель, 12:09

Вьетнам Қизилўрда вилоятида етиштириш учун гуручнинг олти навини топширди

ASTANA. Kazinform - Ханойда Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик бўйича Қозоғистон-Вьетнам кичик қўмитасининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон делегацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ербол Тасжуреков раҳбарлигида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.


Томонлар Қозоғистон-Вьетнам ҳамкорлигини агросаноат соҳасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

photo

Хусусан, Қозоғистон ва Вьетнам ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни эрта имзолашга ҳисса қўшиш, шунингдек, товарлар экспорти/импорти учун ветеринария ва фитосанитария талаблари ҳамда маҳсулотлар хавфсизлигини назорат қилиш тизимларини алмашишга келишиб олди.

photo

Ханойга ташрифи доирасида Қозоғистон делегацияси шолининг илғор навларини етиштиришга ихтисослашган йирик Thai Binh Seed компанияси бош офисида бўлди. Компания бош директори Чан Ман Бао билан бўлиб ўтган учрашувда Қозоғистон ва Вьетнам илмий-тадқиқот институтлари ўртасида шоли ва маккажўхори етиштириш, ушбу экинларнинг инновацион навларини Қозоғистон иқлим зонаси шароитида экспериментал селекция қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўрнатилган ҳамкорлик доирасида Вьетнам компанияси тупроқ-иқлим зонаси хусусиятларини инобатга олган ҳолда Қизилўрда вилоятига етиштиришучун яроқли гуручнинг олти навини топширди.

photo

photo

photo

photo


Фото: gov.kz



Мавзуга оид