Вьетнам президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни ўз мамлакатига ташриф буюришни таклиф қилди

Редактор:  
Ляззат Сейданова
13 Октябрь, 10:14

Вьетнам президенти Қасим-Жомарт Тоқаевни ўз мамлакатига ташриф буюришни таклиф қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Вьетнам вице-президенти Во Тхи Ань Суан билан учрашди, дея хабар беради Kazinform БОРТ№1 Telegram каналига таяниб.

Суҳбат чоғида Қозоғистон Президенти Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) ишидаги фаол иштироки учун Вьетнам томонига миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик юксак даражада эканини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев ва Во Тхи Ань Суан ўзаро савдо-иқтисодий фаолият муваффақиятли ривожланаётганини қайд этиб, Қозоғистон ва Вьетнам халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар мустаҳкамлангани, икки давлат ўртасида ҳаво қатнови очилганини таъкидлади. Шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, аграр, транспорт-логистика ва молия соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

photo

Учрашув якунида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Президенти Нгуен Суан Фукга ўз саломини йўллади.

Ўз навбатида, Во Тхи Ань Суан ўз мамлакати раҳбарияти номидан Қозоғистон Президентини Вьетнамга ташриф буюришни таклиф қилди.

Фото: t.me/bort_01