17.05.2023 21:50 Европа, АҚШ, Россия, Хитойда қозоқ қурултойлари ўтказилади ASTANА. Кazinform – Қурултойлар дунёнинг этник қозоқлар зич жойлашган бир қанча мамлакатларида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Оtandastar qory» НАЖ президенти Абзал Сапарбекули маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
03.05.2023 15:36 Йил бошидан буён 6,1 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди ASTANA. Kazinform – 2023 йил 1 май ҳолатига кўра, 6 144 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён республикага 1 млн 112,6 минг этник қозоқ қайтиб келди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
28.04.2023 17:39 «Осиё овози» халқаро фестивалида хориждаги ватандошларимиз ҳам иштирок этади ASTANA. Kazinform – «Осиё овози» халқаро фестивалида хориждаги ватандошларимиз ҳам иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Ватандошлар жамғармасига таяниб.
19.04.2023 22:05 Ватандош мақоми учун ҳужжатлар хориждаги элчихоналарда қабул қилинади – ҚР Меҳнат вазирлиги ASTANА. Кazinform – Айни пайтда мамлакатга қайтиш истагида бўлган ватандошларимиз Қозоғистоннинг ўша давлатдаги элчихонаси орқали ватандош мақомига эга бўлиш учун ариза топширишлари мумкин. Яъни, мамлакатга келишга ҳожат қолмайди. Янги лойиҳа ҳақида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Илёс Испанов маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
07.04.2023 14:35 Бу йил Қозоғистонга келган ватандошлар қайси вилоятларга кўчиб боради ASTANA. Kazinform - Жорий йилда ватандошлар ва мигрантларни қабул қиладиган ҳудудлар аниқланди, деб хабар беради Kazinfom мухбири.
16.03.2023 10:58 Хориждаги қозоқ болалари бу йил ҳам Қозоғистоннинг ёзги оромгоҳларига келишлари мумкин ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 1-14 июль кунлари хорижда истиқомат қилувчи қозоқ миллатига мансуб болалар учун ёзги оромгоҳ ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform.
13.03.2023 11:41 Жорий йилда Қозоғистонда 3 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди ASTANA. Kazinform – 2023 йил бошидан буён 3000 дан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди, дея хабар беради Kazinform.
07.03.2023 21:41 Хитойлик этник қозоқлар Жеки Чанга от совға қилишди ASTANА. Кazinform – Шинжондаги Иле қозоқ автоном вилоятининг Мўғулкуре туманида яшовчи этник қозоқлар дунёга машҳур хитойлик актёр, «Оскар» мукофоти совриндори Жеки Чанга миллий бош кийим ва от совға қилишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
06.03.2023 22:45 Туркиядаги зилзиладан омон қолган Сабина Мамадьярова Қозоғистонга қайтиб келган ASTANА. Kazinform - Туркиядаги зилзиладан омон қолган қозоғистонлик Сабина Мамадьярова Қозоғистонга қайтиб келди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров брифингда маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
07.02.2023 20:42 Туркияда консуллик рўйхатида 968 нафар Қозоғистон фуқароси бор - ТИВ ASTANА. Кazinform – Туркияда Қозоғистоннинг 75 мингга яқин фуқароси бўлиши мумкин. Бу ҳақда ОАВ вакиллари билан ўтказилган брифингда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар бера Kazinдиform мухбири.
07.02.2023 16:39 Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудидан Қозоғистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш чоралари кўрилмоқда ASTANА. Кazinform – Туркия жануби-шарқида содир бўлган ҳалокатли зилзиладан сўнг Қозоғистон фуқароларини Газиатеп шаҳридан мамлакатга эвакуация қилиш чоралари кўрилмоқда, дея хабар беради Кazinform Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонасига таяниб.
07.02.2023 11:07 1500 дан зиёд этник қозоқ ватандош мақомини олди ASTANA. Kazinform – 1 феврал ҳолатига кўра, 1 539 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат вазирлигига таяниб хабар беради.
02.02.2023 20:05 Қозоқ - ўзбек маданияти ва анъаналарини ривожлантиришда диаспора салоҳиятидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди ASTANA. Kazinform - «Оtandastar Qory» нотижорат акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон «Ватандошлар» жамоат фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди», деб хабар беради «Оtandastar Qory» НАЖ матбуот хизмати.
12.01.2023 23:05 Ҳукумат раҳбари: Этник қозоқларни жойлаштиришнинг янги усулларини ишлаб чиқиш керак ASTANА. Кazinform – Этник қозоқлар учун «бир дарча» тамойилини амалга ошириш зарур. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
12.01.2023 22:20 Ватандошлар қайси ҳудудни танламасин, фуқароликни олишда ҳеч қандай тўсиқ бўлмайди – ҚР Миграция қўмитаси ASTANА. Кazinform – Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Илёс Испанов нега ватандошларнинг миграциясини меҳнат квоталари ва мослашиш марказлари орқали тартибга солиш зарурлигини тушунтирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
10.01.2023 12:28 Ўтган йили 20 мингга яқин этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлган ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ватандошларни қўллаб-қувватлаш учун қандай қўшимча субсидиялар кўриб чиқилганини тушунтирди, дея хабар беради Kazinform.
10.01.2023 11:31 Бу йил ватандошлар учун ажратилган квоталар ўтган йилга нисбатан 566 тага кўп ASTANA. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири буйруғи билан Ватандошлар ва мигрантлар учун 2023 йилда 8 652 кишига ҳудудий квота белгиланди. Бу 2022 йилга нисбатан 566 кишига кўп, деб хабар беради Kazinform.
05.01.2023 17:15 Бу йил Қозоғистонга қанча ватандош кўчиб келади ASTANА. Кazinform – Бу йилги ватандошлар ва мигрантларни мамлакатга қабул қилиш квотаси тасдиқланди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.
13.12.2022 22:52 Тарихий ватанини ривожлантиришга ҳисса қўшган ватандошларга Президент мукофоти берилиши мумкин ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Иляс Испанов этник миграцияни тартибга солиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
12.12.2022 13:12 Мустақиллик йилларида Қозоғистонга қанча ватандош қайтиб келди ASTANA. Kazinform – 2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, 17 888 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери республикага 1 млн 105,7 минг этник қозоқ қайтиб келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизмати.