24.05.2023 11:30 Қозоғистон Бош вазири Доҳада Power International Holding раиси билан учрашди DOHA. Kazinform – Доҳада бўлиб ўтаётган Қатар иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Power International Holding раиси Мутаз ал Хайят билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ҳуқумат матбуот хизматига таяниб.
10.05.2023 21:47 Қозоғистон Яқин Шарқдан келадиган сайёҳлар учун энг яхши трендли йўналиш сифатида тан олинди DUBAY. Кazinform – Дубайда Яқин Шарқдаги энг йирик сайёҳлик кўргазмаси – Arabian Travel Market 2023 бўлиб ўтди. 150 дан ортиқ давлатдан 2000 иштирокчи ва 34 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини жамлаган тадбирда Қозоғистон ҳам иштирок этди, дея хабар беради Кazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
13.04.2023 19:30 Ар-Риёд ва Дамашқ суриялик қочқинларнинг қайтиши учун шароит яратади CAIRO. ТАSS-Кazinform - Ар-Риёд ва Дамашқ суриялик қочқинларнинг ватанларига қайтиши учун шарт-шароит яратишга келишиб олди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд ва Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Микдод ўртасида чоршанба куни Жиддада бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича қабул қилинган қўшма баёнотда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
11.04.2023 17:10 Қувайтда сунъий интеллект ёрдамида яратилган янгиликлар бошловчиси пайдо бўлди КUWAIT. Kazinform - Kuwait News ахборот агентлиги сунъий интеллект ёрдамида яратилган, онлайн бюллетенларни ўқишни режалаштирган виртуал янгиликлар бошловчисини тақдим этди, дея хабар беради Кazinform мухбири агентликнинг Тwitter саҳифасига таяниб.
11.04.2023 15:45 Қувайт Валиаҳд шаҳзодаси қасамёд қилди AL-KUWAIT. Кazinform - Қувайт Валиаҳд шаҳзодаси шайх Машъал ал-Аҳмад ас-Сабоҳ душанба куни бош вазир шайх Аҳмад Наваф ал-Аҳмад ас-Сабоҳ томонидан тузилган янги ҳукумат таркибига қасамёд қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Кувайтнинг КUNА ахборот агентлигига таяниб.
28.03.2023 08:04 Қозоғистон ва Уммон Султонлиги ўртасида қўшма комиссия тузилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон ва Уммон Султонлиги ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшма махсус комиссия тузилиши мумкин. Келишувнинг тегишли ҳужжати «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.03.2023 21:53 Европа Иттифоқи Туркияга зилзиладан кейинги тиклаш ишлари учун 1 миллиард евро кредит беради BRUSSELS. Кazinform – ТАСС агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи Туркияга зилзила туфайли вайрон бўлган биноларни тиклаш ишлари учун 1 миллиард евро кредит ажратади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
20.03.2023 16:36 Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти билан телефон орқали сўзлашди ASTANA. Kazinform – Исроил томонининг ташаббуси билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил Президенти Ицхак Герцог билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
15.03.2023 17:43 Саудия Арабистони иш ҳафтасини қисқартиришни кўриб чиқмоқда ASTANА. Kazinform - Саудия Арабистони иш ҳафтасини қисқартириш ва уч кунлик дам олиш кунини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея маълум қилди мамлакат Инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги. Бу ҳақда Kazinform Аl Аrabiaга таяниб хабар беради.
24.02.2023 16:15 Ироқ спиртли ичимликларни олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни тақиқлайди АММАN. Кazinform - Ироқ ҳукумати Ироққа алкоголли ичимликлар олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқаришни расман тақиқлади, дея хабар беради Кazinform мухбири Яқин Шарқ давлати адлия вазирлигига таяниб.
13.02.2023 15:17 Исроил авиацияси Ғазодаги ХАМАС қароргоҳига зарба берди АММАN. Кazinform - Исроил дам олиш кунлари Фаластин анклавидан қилинган ракета ҳужумларига жавобан душанба куни Ғазога ҳаво ҳужумларини бошлади, дея хабар беради Кazinform мухбири Исроил мудофаа кучларига таяниб.
07.02.2023 19:17 Суриядаги зилзила қурбонлари сони 1,6 мингдан ошди ASTANА. Кazinform – Эпицентри Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида бўлган вайронагарчиликли зилзила оқибатида Сурияда 1602 киши ҳалок бўлди, 3649 киши жароҳатланди, деб хабар беради Kazinform Аnadoly агентлигига таяниб.
06.02.2023 20:18 Қозоғистон-Уммон қўшма комиссияси тузилади ASTANА. Кazinform – Қозоғистон-Уммон қўшма комиссияси тузилади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
05.02.2023 09:02 Давлат раҳбари БАА Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди ASTANA. Kazinforn – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар беради Kazinforn Ақорда расмий сайтига таяниб.
02.02.2023 10:14 АҚШ Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилмоқда WASHINGTON. Кazinform – Қуддусда бўлган АҚШ давлат котиби Оқ уй ҳамкорлари билан Яқин Шарқни янада барқарор, хавфсиз ва фаровон қилиш учун ишлашга қатъий қарор қилганини таъкидлади, дея хабар беради Kazinform мухбири АҚШ Давлат департаменти матбуот хизматига таяниб.
30.01.2023 14:09 Қозоғистоннинг Эрондаги элчихонаси нормал режимда ишламоқда – ТИВ ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчихонаси нормал режимда ишламоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
25.01.2023 22:08 Эронда ШҲТга аъзо бўлиш мажбуриятлари билан боғлиқ қонун лойиҳаси қабул қилинди TEHRAN. IRNA - Kazinform - Эрон Мажлиси чоршанба куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлат мақомини олиш учун Эроннинг мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, дея хабар бермоқда Kazinform ИРНА агентлигига таяниб.
17.01.2023 19:42 БАА ва Қозоғистон ўртасидаги «очиқ осмон» режими 2027 йил охиригача узайтирилди ASTANA. Kazinform - БАА ва Қозоғистон ўртасида «очиқ осмон» режимини 2027 йил охиригача узайтириш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизмати.
17.01.2023 17:59 Қозоғистон Президентининг БААга расмий ташрифи доирасида 9 та ҳужжат имзоланди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
17.01.2023 16:55 ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказди ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказди, дея хабар бермоқда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.