Яқин йилларда Қозоғистонда маълумотнома сўраш бутунлай йўқ қилинади
28 Июнь 15:42

Яқин йилларда Қозоғистонда маълумотнома сўраш бутунлай йўқ қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусиннинг маълум қилишича, рақамли ечимлар бутун жамият ва давлат аппарати учун сезиларли натижалар беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Рақамли давлатни яратиш учун биз маълумотларни қайта сўрашни тўлиқ тақиқлашга эришишимиз, маълумотлар давлат ва мансабдор шахсларга эмас, балки фуқаролар ёки корхоналарга тегишли деган асосий тамойилга асосланиб, ҳар қандай сертификатларни бекор қилишимиз керак», - деди Бағдат Мусин Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда саноат тармоқларида рақамлаштириш билан боғлиқ 4 та Кодекс ва 16 та қонунга 100дан зиёл ўзгартиришлар киритилган.

«Рақамли ечимлар жамият учун ҳам, давлат аппарати учун ҳам, айниқса унинг самарадорлигини ошириш борасида сезиларли натижалар беради», — дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив