ASTANA. Kazinform – Японияда кетма-кет иккинчи кун коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолатларининг антирекорд сони қайд этилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.
Пайшанба куни бу мамлакатда 420 киши вафот этган. Бундай ҳолат ҳатто пандемия даврида ҳам бўлмаган.
Охирги уч йил давомида Японияда дам олиш мавсуми ҳеч қандай чекловларсиз давом этмоқда.
Шу муносабат билан бир қатор Осиё давлатлари ва АҚШда япониялик сайёҳлар учун мажбурий тест синовлари жорий қилинган. Европа Иттифоқи ҳозирча бундай қадамни қўйиш заруратини кўрмаяпти. Бироқ, Испания ва Италия бундай талабни жорий қилди.