Йил бошидан бери Қозоғистонда 571 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди
16 Май 11:48

Йил бошидан бери Қозоғистонда 571 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Мақсадли ижтимоий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача даромади улар истиқомат қиладиган ҳудуддаги яшаш минимумининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, 111,4 минг оиладаги 571,1 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланди. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 84,7 миллиард тенге ажратилган.

Республиканинг барча ҳудудларида манзилли ижтимоий ёрдам (МИЁ) билан таъминлашнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида кам таъминланган оилалардаги мактабгача ёшдаги болаларни кафолатланган ижтимоий пакет (ГСП) билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган МИЁ олувчилардан 144,6 минг нафар болага маҳсулотлар ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ёрдам тайинланган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив