Йил бошидан буён 6,1 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

Автор:  
Ляззат Сейданова
3 Май, 15:36

Йил бошидан буён 6,1 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

ASTANA. Kazinform – 2023 йил 1 май ҳолатига кўра, 6 144 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан буён республикага 1 млн 112,6 минг этник қозоқ қайтиб келди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (53,9 фоизи) Ўзбекистондан, 19,1 фоизи - Хитойдан, 12,1 фоизи - Россиядан, 5,6 фоизи - Туркманистондан, 5,7 фоизи Мўғулистондан ва 1 фоизи бошқа мамлакатлардан.

Улар асосан, Алмати (27,2 фоиз), Манғистау (13,8 фоиз), Туркистон (6,4 фоиз) ва Жамбил (5,1 фоиз) вилоятларида, шунингдек, Астана (11 фоиз), Алмати (8,8 фоиз) ва Чимкент (7,1%) шаҳарларида жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 68,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар 22,9 фоизини, нафақаҳўрлар 8,3 фоизини ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 18 фоизи олий маълумотли, 38,6 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 37,4 фоизи умумий ўрта маълумотга эга, 5,9 фоизи маълумотсиз.