ТASHKENT. Кazinform - Йил бошидан буён Ўзбекистонга ярим миллиондан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра , 2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 2019,4 минг нафар чет эл фуқароси туризм мақсадида келган.
Сайёҳлик оқимининг учта етакчиси Ўзбекистонга қўшни давлатлар бўлди. Биринчи ўринда Тожикистон жойлашган бўлиб, у ердан 623,8 минг сайёҳ келган. Қозоғистон 558,8 минг сайёҳ билан иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи учликни Қирғизистон ёпди – 487,7 минг киши.
Россиядан келган меҳмонлар оқими 207,7 минг кишини ташкил этди. МДҲдан ташқари давлатларга 141,4 минг турист, жумладан Туркиядан 29,7 минг, Жанубий Кореядан 9,2 минг, Ҳиндистондан 8,3 минг, Хитойдан 6,3 минг нафар сайёҳ келган.
Муаллиф; Мадибек Жанибеков