ASTANА. Kazinform – «Рақамли тенге» лойиҳаси режага мувофиқ амалга оширилмоқда. Айни пайтда лойиҳада иштирок этиш учун пилот давлат органлари ва ижтимоий тўловлар танлаб олинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки раҳбари Ғалимжон Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Брифингда журналист Миллий банк раиси Ғалимжон Пирматовдан «Раыамли тенге» лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар қайси босқичда кетаётгани ҳақида сўради.
Ғалимжан Пирматов бу борадаги ишлар режа асосида олиб борилаётгани ҳақида жавоб берди.
«Агар эсингизда бўлса, биз унинг тўлиқ тақдимотини бир неча йилга чўздик. Жорий йилда биз синов тариқасида давлат органлари ва ижтимоий тўловларни синовдан ўтказиш босқичидамиз. Яъни, йил охиригача қозоғистонликлар ҳақиқатан ҳам рақамли тенгедан маълум ижтимоий тўловларни олиш ва бизнинг пилот лойиҳамизга кирувчи давлат идораларида давлат харидларида қатнашиш учун фойдаланишлари мумкин бўлади», — дея изоҳ берди Миллий банк раҳбари.
Муаллиф: Арайлим Мурат