Юлия Путинцева Марокашдаги Рабат турнирини ғалаба билан бошлади

Редактор:  
Ляззат Сейданова
23 Май, 11:08

Юлия Путинцева Марокашдаги Рабат турнирини ғалаба билан бошлади Фото: ktf.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 61-ракеткаси Юлия Путинцева Марокаш пойтахти Рабат шаҳрида ўтказилаётган WТА 250 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг биринчи босқичида қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 1230-ўринни эгаллаб турган марокашлик Ая Эль-Ауни билан куч синашди.

Биринчи ўйинда учта брейк бажарган Ю.Путинцева яққол устунликни кўрсатди - 6:1. У иккинчи сетда ҳам 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ, шундан кейин маҳаллий теннисчи тенглашди.

Қарийб бир ярим соат давом этган мусобақада қозоғистонлик спортчи 1 та эйс амалга оширди ва 9 та брейк-пойнтдан бештасини қайд этди. Рақиб 2 та эйс, 1 брейк (9 брейк-пойнт)дан ошиб кета олмади.

Юлия Путинцева соврин жамғармаси 259 303 долларга баҳоланган мусобақанинг чорак финалига чиқиш учун дунёнинг 129-ракеткаси франциялик Леолия Жанжан билан куч синашади.

Л.Жанжан уч соат давом этган дастлабки баҳсда 376-ўриндаги руминиялик Габриэла Лидини 7:6 (7:4), 5:7, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Рабат мусобақаси 27 майда якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина расман дунёнинг тўртинчи ракеткаси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсали Сейтақ




Мавзуга оид