Юлия Путинцева Ролан Гаррос турнирининг учинчи босқичига чиқди

Автор:  
Ляззат Сейданова
1 Июнь, 10:48

Юлия Путинцева Ролан Гаррос турнирининг учинчи босқичига чиқди Фото: Sports.kz

ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг иккинчи ракеткаси Юлия Путинцева (дунёнинг 58-ракеткаси) Франция Очиқ чемпионати Ролан Гарросдаги иккинчи ўйинини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистонлик теннисчи 1/32 финал босқичида хитойлик 20 ёшли теннисчи Синвэнь Жен (дунёнинг 19-ракеткаси) билан ўйнади. Путинцева учта сетда 6:3, 4:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Учрашув икки соату 28 дақиқа давом этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги босқичда Юлия бельгиялик теннисчи Марина Заневскаяни икки сетда мағлуб этганди.




Мавзуга оид