TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 5,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 8,4 минг тонна апельсин импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Апельсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,8 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апельсин импорт қилган давлатлар:
Миср – 3 минг тонна;
Эрон – 2,4 минг тонна;
Туркия – 1,4 минг тонна;
ЖАР – 998,5 тонна;
Қозоғистон – 356 тонна;
Хитой – 71 тонна;
Россия – 25,5 тонна.
Фото: t.me/statistika_rasmiy/3063