Ўзбекистон 2022 йил қандай халқаро тадбирларга мезбонлик қилиши маълум бўлди
5 Январь 10:40

Ўзбекистон 2022 йил қандай халқаро тадбирларга мезбонлик қилиши маълум бўлди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда 2022 йилда бир қатор муҳим халқаро учрашув ва тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform Anadolu ахборот агентлигига таяниб.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда Туркий давлатлар ташкилоти ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитлари, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади.

Туркий давлатлар ташкилоти

Туркий давлатлар ташкилотининг (собиқ Туркий кенгаш) биринчи саммити 2022 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Саммитда ташкилотни институционализация қилиш, иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатор қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон эса тузилмада кузатувчи мақомига эга.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти

Жорий йилда Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитига мезбонлик қилади. Тадбир ёз ойларида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Саммит Эрон 2021 йил сентябрида ташкилотга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилганидан бери биринчиси бўлади.

ШҲТга аъзо давлатлар: Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон. Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.

Саммитда ташкилотга аъзо кўплаб давлатлар билан умумий чегарага эга Афғонистондаги вазият ҳар томонлама муҳокама қилинади ва муҳим қарорлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги

2022 йилда Ўзбекистонда, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг биринчи минтақалараро форуми бўлиб ўтади. Форумда аъзо давлатларнинг турли минтақа ва ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга 2021—2022 йилларда раислик қилиш расман Ўзбекистонга ўтган.

Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига раислик қилиш ҳам Ўзбекистонга ўтган. Мамлакат ИҲТнинг 2022 йилдаги саммитига мезбонлик қилади.

Янгиликлар

Архив