Ўзбекистон мактабларида қозоқ тилини 54 минг нафар ўқувчи ўрганмоқда
24 Июнь 11:06

Ўзбекистон мактабларида қозоқ тилини 54 минг нафар ўқувчи ўрганмоқда

TASHKENT. Kazinform –Ўзбекистонда ўқувчилар мактабда кўпроқ қайси хорижий тилларни ўрганмоқда. Бу ҳақда Kazinform расмий қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021-2022 ўқув йили бошига ўқувчиларни ўқитиладиган тиллар бўйича тақсимланиши:

- рус тили – 643 минг нафар ўқувчи;

- қорақалпоқ тили – 126 минг нафар ўқувчи;

- тожик тили – 65 минг нафар ўқувчи;

- қозоқ тили – 54 минг нафар ўқувчи;

- туркман тили – 11 минг нафар ўқувчи;

- қирғиз тили – 8,2 минг нафар ўқувчи;

- инглиз тили – 1,5 минг нафар ўқувчи.

Ўхшаш янгиликлар
«Коня-2021»: Ўзбекистон гандболчи қизлари ярим финалда
10 Август 10:10

«Коня-2021»: Ўзбекистон гандболчи қизлари ярим финалда

KONYA. Kazinform - Гандбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси гуруҳ босқичида иккинчи ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.


Иккинчи турда Бангладешга қарши баҳс олиб борган ўзбекистонлик қизлар 42:20 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур йирик ғалаба жамоанинг муддатидан аввал ярим финалга чиқишини таъминлади.

Гуруҳдаги учинчи турда ўзбекистонлик гандболчилар Туркия жамоаси билан рўбарў келади.

Энди Қозоғистонда кўп болали оилалар ўқувчиларини мактабга тайёрлаш учун маблағ ажратилади
9 Август 20:58

Энди Қозоғистонда кўп болали оилалар ўқувчиларини мактабга тайёрлаш учун маблағ ажратилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Давлат 400 000 дан ортиқ болани мактабга тайёрлаш учун молиявий ёрдам беради. Бу ҳақда Таълим вазирлигининг Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Дулат Жекебаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Болалар йилида Таълим-маориф вазирлиги томонидан «Умуммажбурий таълим» жамғармаси доирасида ўқувчиларга моддий ёрдам кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Натижада 400 мингдан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни мактабга тайёрлаш учун давлат томонидан моддий ёрдам кўрсатилади.

«Илгари махсус тоифадаги болаларни мактабга тайёрлаш учун давлатдан ажратиладиган маблағ миқдори 17-40 минг тенге оралиғида эди. Яқинда мазкур нормага вазирлик таклифи асосида ўзгартиришлар киритилди. Энди энг кам ёрдам миқдори 37 389 тенгени ташкил қилади. Шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифига кўра ёрдам кўрсатиш механизмига ўзгартиришлар киритилди. Энди пул тўғридан-тўғри ота-оналарнинг ҳисобига ўтказилади»

, — деди Дулат Жекебаев.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, жорий йилда махсус ижтимоий ёрдам олувчи оилалар фарзандларига, шунингдек, ижтимоий ёрдам олмаган, лекин даромади яшаш минимумидан паст бўлган оилалар фарзандларига моддий ёрдам кўрсатилади.

«Таълим вазирлиги вакиллари кўп болали оналар билан бир неча бор учрашиб, ҳокимликлар билан биргаликда масалаларни муҳокама қилган. Натижада аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб болаларга ёрдам кўрсатиш қоидаларини ўзгартириш ташаббуси илгари сурилди. Асосий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳокимликлар томонидан амалга оширилаётганлиги сабабли, жорий йилда моддий ёрдам олувчи барча болаларга 37 389 тенге миқдорида маблағ ажратилади. Бугунги кунда бу маблағдан кўпроқ маблағ ажратаётган маҳаллий ижро ҳокимияти органлари бор. Биз буни фақат табриклаймиз. Маблағларнинг кўпайиши ёрдам оладиган 418 мингдан ортиқ болага ижобий таъсир кўрсатади»

, — деди Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари.

Шунингдек, Дулат Жекебаев янги ўқув йили арафасида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қарамоғисиз қолган болалар ва фавқулодда вазиятларда бўлган ўқувчиларга моддий ёрдам кўрсатилишини айтди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихда илк бор шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди
9 Август 16:33

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихда илк бор шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

TASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг финал босқичида Голландия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, тарихда илк бор турнир чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун 44-шахмат Олимпиадасининг сўнгги 11-турида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Гроссмейстерлар Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов рақиблари билан дуранг ўйнади. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов Макс Уормердамни мағлубиятга учратиб, миллий терма жамоа ҳисобига олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.

«Яна бир хушхабар: Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Олимпиадада бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмаган ягона жамоага айланди. Барча юртдошларимизни тарихий ғалаба билан табриклайман!», — деб ёзади Алишер Саъдуллаев.

29 июлдан 9 августгача Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Жаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Мусобақанинг ёпилиш маросими эртага, 10 август куни бўлиб ўтади.

2026 йилда Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилиши ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Республик бу мусобақаларга илк бор мезбонлик қилади. Мумкин бўлган шаҳарлар Тошкент ёки Самарқанддир.

Фото: t.me/alisher_sadullaev

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Янгиликлар

Архив