TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 23 та давлатга қиймати 35,1 миллион долларга тенг бўлган 45,5 минг тонна мош экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Мош экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,4 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон энг кўп мош экспорт қилган давлатлар:
- Хитой – 42 минг тонна;
- Покистон – 1,0 минг тонна;
- Қозоғистон – 588 тонна;
- Тожикистон – 559 тонна;
- Россия – 257 тонна;
- Нидерландия – 191 тонна;
- Туркия – 163 тонна;
- Корея – 48 тонна.