TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида «Ҳайратон-Мозори Шариф» темир йўлидан фойдаланиш бўйича янги шартнома имзоланди, деб хабар бермоқда Kazinform UzAга таяниб.
«Согдиана транс» компанияси ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида «Ҳайратон-Мозори Шариф» темир йўлидан фойдаланиш бўйича янги шартнома имзоланди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ маълумотларига кўра, келишувга боғлиқ «Согдиана транс» ушбу ҳудудда 2 йил давомида фаолиятини давом эттиради. Бундан ташқари, томонлар биргаликда Мозори Шариф вокзалига юкларни етказиб беришни тезлаштиришга келишиб олдилар ва «Афғонистон темир йўли» бошқармасининг маҳаллий мутахассисларини тайёрлашга эътибор қаратдилар», — дейилади агентлик хабарида.
10-11 февраль кунлари Афғонистонга 714 та юк вагонлари етказилди. Юкларни етказиб бериш жараёни давом этмоқда.