31.05.2023 19:39 Ўзбекистонда бола туғилганидан бошлаб мактабга онлайн ҳисобга қўйилади TASHKENT. UzA-Kazinform – ЎР Президентининг жорий йил 26 майда «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида«ги фармони қабул қилинган, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
31.05.2023 18:21 Тошкентда ёш математиклар халқаро олимпиадаси бошланди TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида 7-8 синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан халқаро олимпиаданинг 1-тур синовлари бошланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
31.05.2023 16:14 Ўзбекистон тўрт ойда Қозоғистонга 588 тонна мош экспорт қилган TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон 23 та давлатга қиймати 35,1 миллион долларга тенг бўлган 45,5 минг тонна мош экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
31.05.2023 11:49 Ўзбекистонда Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси бўлиб ўтмоқда TASHKENT. UzA-Kazinform - ЎР Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 май-4 июнь кунлари Ал-Хоразмий номидаги ёш математиклар халқаро олимпиадаси ўтказиляпти. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан жами 30 га яқин ўқувчи қатнашяпти, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
30.05.2023 22:11 Ўзбекистон Президенти сайлови: 54 нафар ОАВ вакиллари МСК томонидан аккредитациядан ўтган TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдан ташқари президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалаларига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
30.05.2023 20:00 Ўзбекистон сиёсий партиялари Президент сайловида иштирок этадиган ўз номзодларини тасдиқлади TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 9 июлда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида иштирок этиш учун барча бешта сиёсий партия ўз номзодларини тасдиқлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
30.05.2023 18:56 Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкентда ЎР Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ва Вьетнам давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ўтказилди. Унда икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
30.05.2023 16:15 Ўзбекистонда дунёдаги илк табиий ипак толалари қўшилган қоғоз тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилди TASHKENT. Kazinform - Мазкур ихтиро туфайли ҳимоя элементлари таркибига табиий ипак толалари қўшилган қимматбаҳо қоғозни бошқа турдаги қоғозлардан ажратиш имконияти пайдо бўлади, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
30.05.2023 10:31 Нукус шаҳрида «IFTE-2023: Uzbekistan» халқаро анжумани иш бошлади NUKUS. UzA-Kazinform - Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Замонавий талаблар шароитида педагогик таълим сифати» мавзусидаги «IFTE-2023: Uzbekistan» халқаро анжумани иш бошлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
30.05.2023 09:37 Ўзбекистонда «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда TASHKENT. UzA-Kazinform - Марғилон шаҳрида «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивали бошланди. Унда Ўзбекистондаги фольклор жамоалар, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан мусиқа ижрочилари, соҳа мутахассислари иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
29.05.2023 22:29 Ўзбекистон ҳайвонот боғларида 9 413 турдаги балиқлар мавжуд TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига, Ўзбекистондаги ҳайвонот боғларида 18 652 турдаги ҳайвонот дунёси намуналари ва нусхалари сақланиб келяпти, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
29.05.2023 20:53 Тошкентда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича минтақавий идораси очилиши мумкин TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлигида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
29.05.2023 16:08 Теҳрондан Пекинга учаётган самолёт кутилмаганда Тошкентга қўнишга мажбур бўлди TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўтган тунда Теҳрон шаҳридан Пекинга парвоз қилган Эроннинг Mahan Air авиакомпанияси самолёти йўловчиларнинг бирида юрак хуружи тутгани сабабли Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлган, деб хабар беради РИА Новости Uzbekistan Airports вакили берган маълумотга таяниб.
29.05.2023 11:50 Тошкентда «Евроосиё» Халқаро театр санъати фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида «Евроосиё» Халқаро театр санъати фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
28.05.2023 09:39 Тошкентда фестивалда қозоқ миллий таомлари намойиш этилди TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар иштирокида ҳар йили ўтказиладиган маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали шу ҳафта охирида Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
26.05.2023 21:51 Ўзбекистонда ўтказилган «Қазақ куреси» турнири ғолиблари аниқланди TASHKENT. UzA-Kazinform – Бирлашган курашлар олами (UWW) таркибидаги ўзбек белбоғли кураши, қирғиз «Алиш»и ҳамда қозоқ халқининг «Қазақ куреси» бўйича Жиззах шаҳри илк бор мезбонлик қилган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
26.05.2023 11:09 Ўтган тўрт ойда Ўзбекистон 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди TASHKENT. UzA-Kazinform - Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 256,1 миллион АҚШ долларига тенг 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган. Бу эса 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 6,5 фоиз кўпдир, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
25.05.2023 13:40 Охирги ўн кун ичида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан 8 мингдан ортиқ юк машинаси ўтди ASTANA. Kazinform – Охирги ўн кун ичида Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини 6 мингдан ортиқ юк машинаси кесиб ўтди. Имкониятларни ошириш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон божхона органлари келишувга мувофиқ кучайтирилган иш режимига ўтди, деб хабар беради Kazinform.
24.05.2023 22:41 Қозоғистонлик курашчи Бекбол Нурланули икки карра Осиё чемпиони бўлди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик спортчи Бекбол Нурланули белбоғли кураш бўйича иккинчи бор Осиё чемпиони бўлди, дея хабар беради Kazinform Ақмола вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси матбуот хизматига таяниб.
24.05.2023 21:21 Тошкентда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ваколатхонасини очиш таклифи билдирилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашди. Учрашувда Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда ЮНЕСКО ўртасидаги экологик таълим, табиий меросни бошқариш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.