24.05.2023 10:34 Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти кучайтирилган режимга ўтказилди TÚRKİSTAN. Кazinform – ҚР Ҳукумати фармойиши билан Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида назорат-ўтказиш пунктларида ўтказувчанликни ошириш ҳамда юк ва транспорт воситаларини ташиш жараёнларини оптималлаштириш чоралари кўрилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
23.05.2023 21:59 Ўзбекистон яна бир халқаро анжуманда мезбонлик этади TASHKENT. UzA-Kazinform – Бухорода жорий йилнинг 24-26 май кунлари «Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот кутубхона ресурслари«ХVI халқаро анжумани бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
23.05.2023 17:41 Тошкентда «Турк дунёси талабалар театр фестивали» бўлиб ўтди TASHKENT. Kazinform - Куни кеча, Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида «Турк дунёси талабалар театр фестивали»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform yuz.uzга таяниб.
23.05.2023 15:48 Ўзбекистон 4 ойда 2 минг 500 дан зиёд электромобиль импорт қилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Мамлакатдаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йил январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 миллион AҚШ долларига тенг бўлган 2 минг 544 дона электромобиль импорт қилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
22.05.2023 22:37 Ўзбекистонда «Rally Muynak» автопойгаси ўтказилади TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йил 25-28 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси (Ўзбекистон) Мўйноқ туманида «Rally Muynak» халқаро экстремал автомобиль мусобақаси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
22.05.2023 21:51 Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 миллиард долларни ташкил этди TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг тўрт ойи якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учта асосий ташқи савдо ҳамкори қаторидан жой олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.05.2023 21:11 Ўзбекистонда «Chevrolet Damas» ва «Labo» ишлаб чиқариш ҳажми ошади TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистондаги «UzAuto Motors» компанияси «Chevrolet Damas» ва «Labo» автомобилларини ишлаб чиқаришни ошириб, йилига 150 мингтага етказади, бу эса иккита талаб юқори бўлган автомобиллар русумларини етказиб бериш муддатини тезлаштиради, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
22.05.2023 20:07 Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди ASTANA. Kazinform – Шу кунларда дунёнинг 194 мамлакати соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, етакчи халқаро ташкилотлар, йирик корпорациялар ва халқаро жамғармаларнинг вакиллари Швейцариянинг Женева шаҳрида жам бўлган. Бу ерда ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида сайёрамиз аҳолиси саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор глобал масалалар муҳокама этилмоқда, дея хабар беради Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб.
22.05.2023 19:01 Ўзбекистонда белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда TASHKENT. UzA-Kazinform – Жорий йилнинг 21-26 май кунлари Жиззах шаҳридаги Ўрда «Экологик боғи»да илк маротаба катталар ўртасида ўзбек миллий белбоғли кураши, қирғиз халқининг «Алиш» ва қозоқларнинг «Қазақ куреси» бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
20.05.2023 18:46 Атирау вилоятида юз берган ЙТҲда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди ATYRAÝ. Kazinform – Атирау вилоятида юз берган ЙТҲда 4 нафар хорижлик ҳалок бўлди. Улардан бири мактаб ёшига етмаган бола, деб хабар беради Kazinform мухбири.
20.05.2023 14:24 Астана ва Тошкент ўртасида яна бир самолёт қатнайди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида парвозлар сони ортиб боряпти, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
19.05.2023 15:32 Mastercard Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади TASHKENT. Uza-Kazinform - Mastercard Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилганини эълон қилди. Бу ҳақда 2023 йил 16 майда Самарқандда бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳар йилги конференциясида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
19.05.2023 13:09 «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама ҳужжат имзоланди TASHKENT. UzA-Kazinform – Хитой Халқ Республикасининг Сиань шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг тараққиёт ва ислоҳотлар Давлат қўмитаси, Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ўртасида «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича кейинги босқичларни назарда тутувчи уч томонлама ҳужжат имзоланди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
19.05.2023 07:25 Қозоғистон ва Ўзбекистон махсус бўлинмалари ҳамкорлигида «Қалқон – 2023» махсус-тактик ўқуви ўтказилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкент ҳарбий округи «Ангрен» дала ўқув майдонида Қозоғистон ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмалари ҳамкорлигидаги «Қалқон – 2023» махсус-тактик ўқувларининг асосий фазаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
18.05.2023 22:35 Ўзбекистонда зилзила ҳақида хабар берувчи мобил илова яратилди ТASHKENT. Кazinform – 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда кучли зилзилаларни эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич фаоллаштирилади, деб хабар беради Каzinform мухбири Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
18.05.2023 19:43 Британия парламентарийлари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради LONDON. Kazinform - Буюк Британия парламентининг Ташқи ишлар қўмитаси вакиллари Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар беради Кazinform мухбири.
18.05.2023 16:08 Қозоғистон мудофаа вазири бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди TASHKENT. UzA-Kazinform - Бугун, 18 май куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-полковник Руслан Жақсилиқов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
17.05.2023 17:50 Йил бошидан буён Ўзбекистонга ярим миллиондан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди ТASHKENT. Кazinform - Йил бошидан буён Ўзбекистонга ярим миллиондан ортиқ қозоғистонлик сайёҳ ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
17.05.2023 14:57 Тошкентда биринчи халқаро “Евроосиё” театр санъати фестивали бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил 22-28 май кунлари Тошкент шаҳрида «Евроосиё» театр санъати фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
17.05.2023 12:12 Ўзбекистонда «Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форуми бошланди TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентда Марказий Осиё минтақасида ҳуқуқ соҳасидаги муҳим воқеалардан бири ҳисобланган «Tashkent Law Spring» III Халқаро юридик форуми бошланди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.