04.08.2023 08:34 Ашхободда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг саммити бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан жорий йил 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади, дея хабар беради Kazinform ЎзА агентлигига таяниб.
03.08.2023 21:25 Тошкентда Алмати шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш этилди ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон пойтахтида Алмати шаҳрининг сайёҳлик имкониятларини намойиш қилувчи роуд-шоу бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinfotm мухбири.
03.08.2023 16:50 Ўзбекистонда II халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади TASHKENT. UzA-Kazinform - Жорий йилнинг 7-11 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Лочин» болалар-соғломлаштириш оромгоҳида II халқаро «Ёшлар туризми» қурултойи бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
03.08.2023 10:36 Ўзбекистонда EXEED маркали автомобиль ишлаб чиқарувчи завод ишга туширилди TASHKENT. UzA-Kazinform – Сирдарёдаги заводда EXEED автомобилларининг учта модели – LX, TXL ва VX негизида янги замонавий автомобиллар йиғилмоқда. Корхонани бошқариш 20 йилдан ортиқ тажрибага эга, кўплаб Ўзбекистон енгил автомобилларини дунёга танитган бренд ишлаб чиқарувчи «Asaka Motors» компаниясига топширилган, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
03.08.2023 10:09 Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида 3 поғонага кўтарилди TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил июнь ойида Ўзбекистон Speedtest Global Index рейтингида уйдаги интернет тезлиги бўйича 85-ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
02.08.2023 16:40 Ўзбекистонда уй-жой нархи қанча TASHKENT. Kazinform - Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар интститути экспертлари томонидан Olx.uz платформасида II чоракда таклиф этилган уй-жой нархи 115 ҳудуд бўйича гуруҳларга бўлинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
01.08.2023 22:41 Тошкентлик талаба Стивен Кинг ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олди BAKU-ТASHKENT. Kazinform - Тошкентлик талаба Стивен Кинг ҳикоясини фильмга олиш ҳуқуқини бир доллар эвазига сотиб олди, дея хабар беради Kazinform Azertag ахборот агентлигига таяниб.
01.08.2023 19:30 WBА янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар ўринлари билан танишинг TASHKENT. Kazinform - Профессионал бокс таянч ташкилотларидан бири бўлган Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform Sports.uzга таяниб хабар беради.
01.08.2023 16:43 Ўзбекистонда инфляция қарийб 7 йил ичида илк марта 9 фоиздан пасайди TASHKENT. Kazinform - Июл ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,2 фоизга арзонлашди, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
01.08.2023 10:22 Бухорода катта ёнғин: 23 та савдо дўконига ўт кетди ASTANA. Kazinform – Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Kazinform Xabar.uz сайтига таяниб.
01.08.2023 10:12 Бокуда 1 тонналик ош тайёрланади TASHKENT. Кazinform – Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирлар дастуридан қатор маданий, адабий тадбирлар ўрин олган, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
01.08.2023 09:24 Дарин Қулжабаев ўзбекистонлик Афзалбек Бахтиёровни муддатидан олдин мағлуб этди TASHKENT. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Дарин Қулжабаев (1:0, 0 КО) ўзининг профессионал фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
01.08.2023 09:11 Бакуда «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтади TASHKENT. Кazinform – Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрида 1-4 август кунлари «Ўзбекистон маданият кунлари» бўлиб ўтади. Мазкур тадбир икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган келишувлар доирасида ўтказилмоқда, деб хабар беради Кazinform ЎзАга таяниб.
01.08.2023 08:19 Мағлубиятсиз қозоғистонлик спортчи Тошкентда ўзбекистонлик боксчини нокаутга учратди TASHKENT. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Самат Жетибаев (5:0, 3 КО) профессионал фаолиятидаги олтинчи жангини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Sports.kz сайтига таяниб.
31.07.2023 19:55 Ўзбекистон Шардарага сув оқимини икки баравар оширади ASTANА. Kazinform - Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменованинг Ўзбекистон Республикасига хизмат сафари якунлари бўйича Ўзбекистон томони билан Шардара сув омборига сув оқимини 200 м³/с гача келишувга эришилди, деб хабар беради Кazinform Экология вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
31.07.2023 16:55 «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилди TASHKENT. Kazinform - Келгуси 7 йилда мамлакатнинг асосий ривожланиш йўналишларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон – 2030» стратегияси ва уни 2023 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари лойиҳалари regulation.gov.uz ва 2030.strategy.uz порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
31.07.2023 15:42 Ўзбекистонда ота икки кунлик қизини сотмоқчи бўлди ТASHKENT. Kazinform - Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида эркак киши икки кунлик қизини 35 миллион сўмга сотмоқчи бўлди, дея хабар беради Kazinform Podrobno.uzга таяниб.
31.07.2023 11:11 Қозоғистонга кўчиб келган ватандошларга қандай ёрдам кўрсатилади - Тошкентда учрашув ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Республикасида машҳур байрам – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан 30 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган Қозоқ маданият марказида «ватандошлар» билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
31.07.2023 10:01 Ўзбекистонда халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди TASHKENT. UzA-Kazinform - 30 июль – Халқлар дўстлиги куни Жиззах вилоятида кенг нишонланди. Барча туман марказлари, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтган икки кун давомида «Қудратимиз – дўстлигимизда» шиори остида дўстлик фестиваллари, маданий-маърифий, бадиий тадбирлар ўтказилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
30.07.2023 10:08 Фарғонада караоке кафеси ёниб кетди: 6 киши ҳалок бўлди, 7 киши касалхонада FERǴANA. Kazinform – 29 июлда Фарғона шаҳрида одамлар қурбон бўлган ёнғин содир бўлди. 4 қаватли бинонинг биринчи қаватида жойлашган караоке-кафе ёниб кетди, дея хабар беради Kazinform nuz.uzга таяниб.