20.07.2023 20:42 QazaqGaz октябрь ойидан Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишни режалаштирмоқда ASTANА. Kazinform - «QazaqGaz» МК» АЖ бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Атирау вилоятига хизмат сафари чоғида мамлакат газ узатиш тизимини модернизация қилиш бўйича янги лойиҳалар билан танишди, дея хабар беради Kazinform компания матбуот хизматига таяниб.
20.07.2023 16:45 Футбол: Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Испания билан куч синашади TASHKENT. Kazinform - «Париж-2024» Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
20.07.2023 11:31 Тошкентда хорижлик теннис мутахассислари семинар ўтказмоқда TASHKENT. Kazinform - Тошкентдаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабида «Олимпия бирдамлиги» дастури асосида теннис мураббийлари учун семинар ўтказилмоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
19.07.2023 19:50 Ўзбекистон турк дунёси фотографлари нигоҳида TASHKENT. Kazinform - Бугун Тошкентда туркий дунё фотографларининг асарлари кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
19.07.2023 19:00 Қозоғистонлик фермерлар Фарғонада бўлди FERǴANA. Kazinform – Қозоғистонлик фермерлар ва аграр соҳа мутахассислари «Global Textile» пахта-тўқимачилик кластерининг илғор қишлоқ хўжалиги технологиялари ҳамда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан танишиш мақсадида Фарғонада бўлдилар, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
19.07.2023 15:12 Ўзбекистонда гилос экспорти ҳажми ортмоқда TASHKENT. Kazinform - Кейинги вақтларда Ўзбекистонда гилос плантациялари кенгайиб бормоқда. Хусусан, бу йил Ўзбекистон ҳудудидаги 337,3 минг гектардан ортиқ майдон боғларида гилос етиштирилмоқда. Сабаби, мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортида гилос бешинчи ўринда туради, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
19.07.2023 13:38 Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор солиқлардан озод этилади TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–857, 18.07.2023 й.) билан Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
19.07.2023 12:37 Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил қилди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлигининг маълум илишича, «2023 йил учун Статистика дастури»да белгиланган муддатда минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланган. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
19.07.2023 10:16 Ўзбекистонда “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивали бошланди TASHKENT. Kazinform - Куни кеча Андижон вилоятининг сўлим Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
18.07.2023 22:20 Қозоғистон Ўзбекистоннинг юк ташиш бозори драйвери бўлади – эксперт ASTANА. Кazinform – Хитой билан бир қаторда Қозоғистон ҳам юк ташиш бозорида Ўзбекистоннинг драйвери бўлади. АТI.SU халқаро юк биржасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Фарид Воҳидов шундай фикр билдирди, дея хабар беради Кazinform UzAга таяниб.
18.07.2023 17:45 Истанбул Медипол университетида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди TASHKENT. Kazinform - Жорий йил 11-16 июль кунлари Тошкент тиббиёт академияси ректори А. Шодмонов бошчилигидаги делегация Туркиянинг Истанбул Медипол университетида бўлди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
17.07.2023 18:01 Ўзбекистонга Мисрдан гепатит С га қарши дори воситасининг ўнинчи партияси келтирилди TASHKENT. Kazinform - Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Daclatasvir-60 mg» дори воситасининг ўнинчи партиясини Шарм-эш-Шейхдан Тошкентга етказиб берди. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
17.07.2023 17:55 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига республикада фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 742 тани ташкил этган. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.
17.07.2023 16:03 «Тошкент – Астана – Тошкент» йўналишидаги парвозлар жадвали 8 августга қадар мажбурий ўзгартирилади TASHKENT. Kazinform - Астана халқаро аэропортининг учиш-қўниш йўлагида таъмирлаш ишлари муносабати билан «Uzbekistan Airways»нинг Тошкент – Астана ва Астана – Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар жадвалида мажбурий ўзгартириш бўлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
17.07.2023 12:52 Қозоғистон ва Ўзбекистон Бош вазир ўринбосарлари ун, кўмир транзити тарифлари ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдилар ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Иштирокчилар икки давлат президентларининг 2022 йил декабрда бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳалар, инвестиция келишувлари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг боришини кўриб чиқди, дея хабар беради Kazinform ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги сайтига таяниб.
17.07.2023 11:22 Тошкентда Осиё чемпионати қизғин давом этяпти TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон пойтахтидаги «International» меҳмонхонасида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтаётган нуфузли турнир қизғин давом этяпти, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
17.07.2023 10:08 Қозоғистонлик «ASK group» компанияси Ўзбекистонда 800 миллион долларлик лойиҳани амалга оширмоқчи TASHKENT. UzA-Kazinform – Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Қозоғистоннинг «ASK group» компанияси раҳбари Марат Талипбаевни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
14.07.2023 22:28 Ўзбекистонда биринчи марта 8 млн тонна ғалла етиштирилди TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ғаллакорлари биринчи марта 8,1 млн тоннадан зиёд дон етиштирди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнердан ортди, дея хабар беради Kazinform Kun.uzга таяниб.
14.07.2023 15:15 15 июль оқшомида ўзбекистонлик профессионал боксчилар рингга кўтарилади TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мужибилло Турсуновлар эртага, 15 июль куни Таиландда ўтадиган «Чемпионлар оқшоми»да қатнашади, ёш профессионаллар Ҳусниддин Мараимов, Дониёрбек Ҳайиталиев, Шаҳбозбек Толибжонов, Сирожбек Исмоилов ва Довруғбек Ибрагимовларнинг Жанубий Кореяга йўл олди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.
14.07.2023 13:21 Шавкат Мирзиёев тантанали қасамёд қилди ва Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.