TASHKENT. Kazinform - Президент Мирзиёевнинг айтишича, йилга ном танлаш учун аҳолидан тушган «20 мингга яқин таклиф» муҳокама қилинган. Бу ҳақда Kazinform мухбири хабар беради.
Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабр куни Тошкентдаги Конгресс-холлда парламентга Мурожаатнома йўллади. У ўз чиқишида келгуси 2023 йилги «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб ном беришни таклиф қилди. Ушбу таклиф йиғилиш қатнашчилари томонидан қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистонда йилларга қандай номлар берилган?
2023 йил — Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили
2022 йил — Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили
2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили
2020 йил — Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
2019 йил — Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили
2018 йил — Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
2016 йил — Соғлом она ва бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2008 йил — Ёшлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
1999 йил — Аёллар йили
1998 йил — Оила йили
1997 йил — Инсон манфаатлари йили.
Фото: UzA