Ўзбекистонда 4 ойда неча тонна нефть қазиб олингани маълум бўлди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
24 Май, 18:27

Ўзбекистонда 4 ойда неча тонна нефть қазиб олингани маълум бўлди Фото: UzA

TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистондаги йирик корхоналар томонидан 258,5 минг тонна нефть қазиб олинган, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошган.

2023 йил апрель ойида йирик корхоналар томонидан 63 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган.

2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 19,6 миллиард долларни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 2,3 миллиард долларга ёки 13,4 фоизга ўсди.

Агентлик маълумотларига кўра, 4 ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси экспорти 7,7 миллиард долларни, республика ташқи савдо айланмасининг импорт индекси эса 11,9 миллиард долларни ташкил этган.

2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистон дунёнинг 176 давлати билан савдо алоқаларини ўрнатган.