TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистондаги «UzAuto Motors» компанияси «Chevrolet Damas» ва «Labo» автомобилларини ишлаб чиқаришни ошириб, йилига 150 мингтага етказади, бу эса иккита талаб юқори бўлган автомобиллар русумларини етказиб бериш муддатини тезлаштиради, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
Айрим бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш ва деконтентинг қилиш (зарур қисмларни арзон нархдагилари билан алмаштириш) бўйича чора-табирлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, импорт қилинадиган эҳтиёт қисмлари турларини қисқартиришга ёрдам беради.
2021 йилда «UzAuto Motors»компанияси Хоразм вилоятининг Питнак шаҳрида янги пресс цехини ишга туширди. Бир гектардан ортиқ майдонда йўлга қўйилган ишлаб чиқариш максимал қувватга чиққанда 12 минг тонна металл листдан «Damas» ва «Labo» моделлари учун ҳар йили 7 миллион дона турли штампланган кузов қисмларини тайёрлаш имконини беради.
2016 йилдан бошлаб Хоразм вилоятидаги заводда «Damas» ва «Labo» ишлаб чиқариш ҳажми қарийб беш баробарга ошди. Ўтган йили мазкур русумли 93 минг дона автомобиль ишлаб чиқарилиб, бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир.