Ўзбекистонда «Док-1 Макс» препаратидан болалар ўлими: жиноий иш қўзғатилди

Автор:  
Бекабат Узаков
28 Декабрь, 15:32

Ўзбекистонда «Док-1 Макс» препаратидан болалар ўлими: жиноий иш қўзғатилди

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ҳинд гриппга қарши сиропидан 18 нафар боланинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, Дори воситаларини экспертиза ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, «Док-1 Макс» сиропи белгиланган талабларга жавоб бермайди.

«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лаборатория тадқиқотларига кўра, «Док-1 Макс» сиропи таркибидаги «этилен гликол» моддаси беморнинг соғлиғида жиддий салбий ўзгаришларга олиб келади», — дейилади Давлат хавфсизлик хизмати хабарида.

«Ҳозирда Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан импорт қилувчи «Quramax Medical» МЧЖ ва «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчилар Республика Давлат хавфсизлик хизматининг тергов изоляторига жойлаштирилди», — дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ 22 декабр куни 15 нафар боланинг ўлими ҳақидаги хабарлар туфайли Ўзбекистонда грипп ва шамоллаш учун ҳиндистонлик «Док-1 Макс»препаратини сотиш вақтинчалик тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди. 27 декабр куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Док-1 Макс» препаратини қабул қилган 18 нафар боланинг ўлимини тасдиқлаган текширув натижаларини эълон қилди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков



Мавзуга оид