Ўзбекистонда илгари номаълум бўлган CОVID-19 мутацияси аниқланди
30 Июнь 17:51

Ўзбекистонда илгари номаълум бўлган CОVID-19 мутацияси аниқланди

ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда 2021 йилнинг июл-август ойларида энг кўп тарқалган штаммлар «дельта», «альфа» ва 20А штаммлари бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига таяниб.

Ўзбекистонда 2021 йилнинг июл-август ойларида касалликнинг оғир кечишига сабаб бўган 39 нафар бемордан олинган SARS-CоV-2 коронавирусининг тўлиқ геноми шифрланган эди. SARS-CоV-2 клиник изолатларининг тўлиқ геном таҳлили жами 223 та нуклеотид даражасидаги ўзгаришларни (SNP) аниқлади, улардан 34 таси делеция.

«Иккита илгари номаълум бўлган янги мутациялар аниқланди, яъни тузилмаган Nsp13 ва Nsp12 оқсилларида А85P ва Y479N мутациялари. D614G мутацияси барча изолатларнинг S- оқсилида топилган», — дейилади вазирлик баёнотида.

Клиник изоляциялардаги SARS-CоV-2 вариантлари Nextstrain ёрдамида таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, 2021 йилнинг июл-август ойларида Ўзбекистонда энг кўп тарқалган вариантлар «дельта» (82%), «альфа» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари бўлди.

Географик тақсимот харитасига кўра «дельта» штаммини Россия, Дания, АҚШ, Миср ва Бангладеш гуруҳларига бўлиш мумкин. «Дельта» штаммида ОRF7а: P45L аминокислоталар алмашинуви касалликнинг янада оғир кечишида муҳим рол ўйнайди.

«Мазкур тадқиқот Nsp13: А85P ва Nsp12: Y479N реабилитациясининг янги босқичи, ОRF7а: P45L нинг ғайритабиий ўзгариши касалликнинг оғир ривожланиши билан боғлиқлигини кўрсатди», - дейилади вазирлик баёнотида.

39 та кетма-кет ажратилган изолатларнинг геномик кетма-кетлиги NCBI, GISAID халқаро маълумотлар базаларида рўйхатга олинган. Натижалар PLOS ОNЕ илмий журналида чоп этилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси ошгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкентда коронавирусга чалинганлар сони ортиб бораётгани муносабати билан COVID клиникалари ўз фаолиятини тиклади.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив