TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/22-ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар сони 526 нафарни ташкил этган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Йиллар кесимида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган қозоғистонлик талабалар сони:
— 2019/2020-ўқув йили – 217 нафар;
— 2020/2021-ўқув йили – 277 нафар;
— 2021/2022-ўқув йили – 526 нафарни ташкил этади.