Ўзбекистонда референдумда овоз бериш жараёни якунланди

Автор:  
Жарасқан Нұрыбаев
30 Апрель, 21:31

Ўзбекистонда референдумда овоз бериш жараёни якунланди Фото: UzA

TASHKENT. UzA-Kazinform – Бугун – 2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистонда муҳим сиёсий тадбир – референдум бўлиб ўтди. Эрталаб соат 08.00 да бошланган тадбир 20.00 да якунига етди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Овоз бериш жараёнини сиёсий партиялар вакиллари, жамоатчилик ҳамда халқаро кузатувчилар кузатиб борди.

Референдумга келиш имкони бўлмаган нуроний ва ногиронлиги бор шахсларнинг хонадонларида овоз беришларига шароит яратилди.

20.00 да овоз бериш якунланиб, комиссияси аъзолари йиғилган овозларни санашга киришди.




Мавзуга оид