Ўзбекистонда VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади

Автор:  
Ляззат Сейданова
15 Февраль, 11:24

Ўзбекистонда VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади

TASHKENT. Kazinform – 21 феврал куни Тошкентдаги «Раддисон Блу» меҳмонхонасида «Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023» VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади, деб хабар беради Kazinform ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлигига таяниб.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тадбир «Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар» мавзусига бағишланади.

Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.

Маълумот учун, 21 феврал – Халқаро гидлар куни ҳисобланади.



Мавзуга оид