TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь ойида 423,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитаси Telegram-каналига таяниб.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254,1 минг нафарга ёки 2,5 бараварга ошган.
Ўзбекистонга январь ойида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?
-Тожикистон – 139,6 минг нафар
-Қозоғистон – 116,6 минг нафар
-Қирғиз Р. – 103,2 минг нафар
-Россия – 41,9 минг нафар
-Туркия – 6,7 минг нафар
-Корея – 2,4 минг нафар
-Туркманистон – 2,3 минг нафар
-Ҳиндистон – 1,1 минг нафар
-Озарбайжон– 0,7 минг нафар
-Беларусь Р. – 0,7 минг нафар
-АҚШ – 0,6 минг нафар
-Германия – 0,5 минг нафар
-Франция – 0,3 минг нафар
-Буюк Британия – 0,4 минг нафар
-Хитой – 0,4 минг нафар
Фото: ЎР Давлат статистика қўмитаси