Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади

Автор:  
Бекабат Узаков
30 Декабрь, 16:51

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади

TASHKENT. Kazinform - Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Адлия вазирлигининг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

«Булар:

31 декабрь (шанба) – Президент фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни;

1 январь (якшанба) – Янги йил байрами;

2 январь (душанба) – иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни;

3 январь (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни», - дейилади хабарда.

Фото: https://t.me/huquqiyaxborot/12950



Мавзуга оид