Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила содир бўлди

Редактор:  
Бекабат Узаков
24 Февраль, 18:05

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила содир бўлди

TASHKENT. Kazinform - Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Республика сейсмик мониторинг маркази маълумотларига кўра, бугун, 24 февраль куни Тошкент вақти билан соат 16:12 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Магнитуда М=3,9. Чуқурлиги 10 км. Зилзила ўчоғидан Тошкентгача бўлган масофа жануби-ғарбий йўналишда 190 км.

Ўзбекистон ҳудудидаги силкинишлар кучи:

— Шароф Рашидов туманида 2-3 балл, 13 км;

— Жиззах шаҳрида 2-3 балл, 18 км;

— Бахмал туманида 2 балл, 27 км.

Фото: UzA




Мавзуга оид