12.05.2023 08:08 Маймун чечаги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугади - ЖССТ раҳбари GENEVА. ТАSS – Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус mpox («эмпокс» — маймун чечагининг янги номи) касаллиги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугаганини маълум қилди. Женевада бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан ташкилот раҳбари бундай қарорга касалланганлар сони 2022 йил июлига нисбатан сезиларли даражада камайганидан кейин қабул қилинганини айтди. Айнан ўша пайтда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.
05.05.2023 21:07 ЖССТ: Коронавирус пандемияси тугади ASTANA. Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОVID-19 пандемиясининг мақомини бекор қилди, дея хабар беради Кazinform CNBC.comга таяниб.
27.04.2023 12:55 CОVID-19 бўйича ўлим ҳолатлари 95% га камайди - ЖССТ ASTANА. Кazinform - ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейсус чоршанба куни коронавирусдан рўйхатга олинган ўлим ҳолатлари сони жорий йил бошидан буён 95 фоизга камайганини маълум қилди. Шу билан бирга, у вирус хавф туғдиришда ва одамларнинг ҳаётига зомин бўлишда давом этаётгани ҳақида огоҳлантирди, дея хабар беради Кazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.
27.04.2023 10:41 Европада қизамиқ эпидемияси тарқалмоқда ASTANА. Кazinform - Йил бошидан буён ЖССТ Европа минтақасининг 17 та давлатида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Февраль ойи охирига келиб, 900 та ҳолат расман қайд этилган, бу бутун 2022 йилдагидан кўпдир, дея хабар беради Кazinform БМТ янгиликлар сайтига таяниб.
07.04.2023 11:54 Астанада Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишланган тадбирлар бошланди ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш куни ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар бошланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
07.04.2023 11:10 Қасим-Жомарт Тоқаев ЖССТни 75 йиллиги билан табриклади ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 75 йиллиги билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.
06.04.2023 15:18 Дунёда саратон касаллиги кўпайиб бормоқда ASTANA. Kazinform – Саратон дунёдаги энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда ҳар олтинчи ўлим онкологик касалликлар туфайли содир бўлмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.03.2023 14:43 Дунёда 761 миллион киши коронавирус билан касалланган - ЖССТ GENEVA. Кazinform - Жорий йилнинг 20 февралидан 19 мартгача 3,7 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 26 мингдан ортиқ киши вафот этган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ўлганлар сони олдинги 28 кунга нисбатан 46 фоизга, вирусни юқтирганлар сони эса 31 фоизга камайди.
14.03.2023 12:56 ЖССТ раҳбари CОVID-19 пандемияси 2023 йилда тугашига ишонч билдирди JENEVA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус CОVID-19 пандемияси 2023 йилда тугашига ва ушбу касаллик билан боғлиқ халқаро фавқулодда вазият режими бекор қилинишига ишонч билдирмоқда. Бу ҳақда у соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун кичик Томас Фрэнсис медали билан тақдирланганида айтди, деб хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
19.02.2023 09:57 ЖССТ Туркия ва Сурия соғлиқни сақлаш соҳасига 84,5 млн доллар ажратишга чақирди JENEVA. ANADOLY- Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жаҳон ҳамжамиятини зилзиладан жабр кўрган Туркия ва Сурия соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 84,5 миллион доллар ажратишга чақирди, дея хабар беради Kazinform мухбири Анадолу агентлигига таяниб.
02.02.2023 14:09 Тўрт ҳафта ичида дунёда ковид туфайли ўлимлар сони 65 фоизга ошди JENEVA. TASS-Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) чоршанба кунги маълумотларига кўра, 2-29 январ кунлари 20 миллионга яқин киши коронавирус юқтирган, 114 мингдан ортиқ киши вафот этган, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
10.01.2023 17:14 «QazVac» ни ўрганаётган ЖССТ вакиллари Қозоғистонга келишади ASTANА. Кazinform - Апрел ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг махсус миссияси Қозоғистонга ташриф буюради ва «QazVac» ни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ текширувлар ўтказади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният вазирликнинг якуний ҳайъат йиғилишидан сўнг маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
05.01.2023 13:12 ЖССТ коронавируснинг янги тўлқини тарқалиши мумкинлигидан огоҳлантирди ASTANA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти АҚШ ва Европада тез тарқалаётган коронавируснинг янги штаммидан хавотир билдирди, дея хабар беради Kazinform Politicoга таяниб.
29.11.2022 11:29 ЖССТ маймун чечаги номини mpoxга ўзгартирди ASTANA. Kazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йил бошида яна авж олган хавфли вирусли касаллик – маймун чечагига янги ном беришга қарор қилди. Ҳозирда ЖССТ mpox атамасини (инглизча «monkeypox», яъни маймун чечаги) жорий қилмоқда, дея хабар беради Kazinform BBCга таяниб.
22.09.2022 09:47 Қозоғистоннинг тиббиёт соҳасидаги халқаро ташаббуслари муҳокама қилинди ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашиб, соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш масалаларини ва Қозоғистоннинг тиббиёт соҳасидаги халқаро ташаббусларини муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат матбуот хизматига таяниб.
15.09.2022 16:45 Коронавирус пандемияси тугаш арафасида - ЖССТ NUR-SULTAN. Кazinform - Пандемия яқин келажакда тугаши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитасига таяниб хабар беради.
09.09.2022 16:53 ЖССТ мутахассислари QazVac вакцинасини рўйхатга олиш тартиби доирасида Қозоғистонга ташриф буюришади NUR-SULTAN. Kazinform - QazVac маҳаллий вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказиш масаласи қайси босқичда? Бу ҳақда ҚР Соғлиыни сақлаш вазири маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.08.2022 22:27 Дунёда коронавирус билан касалланиш 16 фоизга камайди BRUSSELS. Kazinform - 22-28 август кунлари дунё бўйлаб янги ҳафталик COVID-19 ҳолатлари сони ўтган ҳафтага нисбатан 16 фоизга камайди, деб хабар бермоқда Kazinform.
19.08.2022 12:28 Жаҳонда коронавирус тарқалиши секинлашди, бироқ Осиёда ўлим кўрсатгичи ошди – ЖССТ NUR-SULTAN. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг пандемия бўйича ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони чорак қисмига камайди, бироқ Осиёнинг айрим ҳудудларида ўлимлар сони ортди, дея хабар бермоқда Kazinform ABC Newsга таяниб.
18.08.2022 08:36 Дунёда маймунчечак касаллиги тарқалиши 20 фоизга ошди - ЖССТ BRUSSELS. Kazinform - Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус чоршанба куни дунёдаги маймунчечак билан боғлиқ вазиятга бағишланган матбуот анжумани ўтказди, деб хабар бермоқда Kazinform.