TARAZ. Kazinform – Қирғизистон Республикасининг Талас шаҳрида «Адамзаттың Айтматовы» номи билан машҳур қирғиз халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан Тоғ театрларининг II фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
ФестивалдаАсқар Тоқпанов номидаги Жамбил вилоят қозоқ драма театри Чингиз Айтматовнинг «Жамила» лирик драмаси билан иштирок этди.
Тўрт кун давом этган фестиваль якунларига кўра, Жамбил вилояти қозоқ драма театри «Буюк адиб Чингиз Айтматов ижодини энг яхши саҳналаштирилгани учун» номинацияси ва молиявий сертификат билан тақдирланди.