вчера 09:15 Жамбил вилоятида қадимий аҳоли пункти топилди TARAZ. Kazinform - Қадимий шаҳарнинг бир қисми Жамбил вилоятида топилди. Археологларнинг фикрича, 600 гектар майдондаги турар-жой Турк хоқонлигига тегишли, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.
вчера 08:12 Жамбил вилоятида балиқчилик орқали туризмни ривожлантириш чоралари кўрилади TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида балиқчилик соҳасида 21 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириляпти, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига таяниб.
27.05.2023 10:22 Жамбил вилоятининг 10 нафар шифокори хорижда малака оширади TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида 1236 нафар мутахассисни тайёрлаш учун 27,5 миллион тенге ва 10 нафар шифокорни хорижда тайёрлаш учун 5,2 миллион тенге режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.
25.05.2023 15:30 2025 йил охирига қадар Жамбил вилоятидаги барча аҳоли пунктлари 4G алоқа билан қамраб олинади ASTANA. Kazinform – 2025 йил охиригача Жамбил вилоятидаги барча аҳоли пунктлари 100% 4G алоқа билан қамраб олинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.05.2023 14:10 Жорий йилда Жамбил вилоятига жалб этилган инвестициялар ҳажми 7,4 фоизга ошди ASTANA. Kazinform – Йил бошидан буён Жамбил вилоятига 89,1 миллиард тенге сармоя киритилди ва ўсиш 7,4 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар қўмитасида бўлиб ўтган брифингда вилоят раҳбари Нуржан Нуржигитов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
24.05.2023 12:07 Тараз аҳолиси Таиландга транзит орқали уча олади TARAZ. Kazinform - Ёзги таътилда Тараздаги «Аулие-Ата» халқаро аэропортида янги рейслар йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.05.2023 09:14 Жамбил вилоятида уч йилда 12 та мактаб қурилади TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида «Қулай мактаб» миллий пилот лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023-2025 йилларда 9,5 минг ўқувчига мўлжалланган, қиймати 61 миллиард 165 миллион тенге бўлган 12 та янги форматдаги мактаб қурилади, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 09:35 Жамбил вилоятида 4 минг киши тадбиркорлик фаолиятини бошлади ТARAZ. Кazinform – Жамбил вилоятида «Ауыл аманаты» лойиҳаси доирасида 4 мингга яқин киши ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
22.05.2023 16:08 Тараз шаҳрида Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро илмий-маърифий йиғилиш ўтказмоқда ТARAZ. Кazinform – Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси ташаббуси билан Тараз шаҳрида «Қорахонийлар давлати давридаги Ислом«мавзусидаги халқаро илмий-маърифий анжуман бўлиб ўтяпти. Учрашувга Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси Науризбай ҳожи Тағанули махсус ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
19.05.2023 18:53 Жамбил вилоятида 3 минг йиллик тарихга эга қозон топилди TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида 3 минг йил аввал фойдаланилган қозон топилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
03.05.2023 09:58 Жамбил вилоятига уч ойда 69 миллиард тенге инвестиция киритилди ТARAZ. Кazinform – Йилнинг дастлабки уч ойида Жамбил вилоятига 69 миллиард тенге инвестиция киритилди ва ўсиш 3,1 фоизни ташкил этди. Умуман олганда, жорий йилда вилоятга 572 миллиард тенге сармоя киритиш режалаштирилган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
28.04.2023 14:36 «Zhambyl Economic and Investment Forum – 2023» да хорижий инвесторлар турли хил йирик лойиҳалар таклиф қилди TARAZ. Kazinform - «Zhambyl Economic and Investment Forum – 2023» халқаро иқтисодий инвестиция форуми доирасида Жамбил вилояти ҳокими Нуржан Нуржигитов маҳалий ва хорижий компаниялар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.04.2023 18:45 «ZHEIF-2023» форумида таразлик талабалар томонидан техностартаплар тақдим этилди TARAZ. Kazinform - «ZHEIF-2023» халқаро иқтисодий ва инвестиция форуми меҳмонлари Таразда IT-академиясининг технологик инновациялари билан таништирилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
27.04.2023 07:49 Жамбил вилоятида аралаш озуқа ишлаб чиқариш заводи очилди TARAZ. Kazinform – «ZHEIF-2023» халқаро форуми доирасида Байзақ туманида «Алель Агро» акциядорлик жамияти паррандачилик фермасига қарашли аралаш озуқа ишлаб чиқариш корхонасининг ишга тушириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
26.04.2023 17:08 Жамбил вилоятида йилига 1 миллион 200 минг тонна цемент ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди ТARAZ. Кazinform – Жамбил вилоятида бўлиб ўтаётган «Zhambyl Economic and Investment Forum – 2023» халқаро инвестиция форуми доирасида Қордай туманида цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши бошланди, дея хабар беради Кazinform.
25.04.2023 14:53 Жамбил вилоятида зотдор қўйлар кўргазмаси бўлиб ўтди TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятининг Шу туманида наслдор қўйлар кўргазмаси бўлиб ўтди. «Байбол» фермер хўжалигининг «Шатақ» лақабли уч ёшли, вазни 201 килограмм бўлган қўчқор ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
25.04.2023 09:12 Жамбил вилояти уч йилда 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланади ТАRAZ. Кazinform – Жамбил вилояти уч йилда 100 фоиз ичимлик суви билан таъминланади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
20.04.2023 12:14 Жамбил вилоятининг Мўйинқум туманида шамол электр станцияси қурилади ASTANA. Kazinform – Жамбил вилоятининг Мўйинқум туманида шамол электр станцияси қурилади, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокими матбуот хизматига таяниб.
19.04.2023 14:36 Жамбил вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаси янгиланади TARAZ. Kazinform – Жорий йилда Жамбил вилоятида қишлоқ хўжалиги техникаси 12 фоизга янгиланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
19.04.2023 12:27 Жамбил вилоятида «ZHEIF-2023» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади ТARAZ. Кazinform – Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари «Коне Тараз» тарихий этник-маданий мажмуасида «Zhambyl Investment and Economic Forum-2023» халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.