29.08.2021 11:32 Бир қатор давлат раҳбарлари Қозоғистон Президентига ҳамдардлик телеграммалари юборди NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев номига Жамбил вилоятидаги ҳарбий омборда портлаш оқибатида кўп одамлар ҳалок бўлган фожиали воқеа муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларидан ҳамдардлик телеграммалари келмоқда, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
29.08.2021 10:12 Бугун Қозоғистонда Умуммиллий мотам куни NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун мамлакатда Жамбил вилояти Байзақ туманидаги 28349 -сонли ҳарбий қисм ўқ-дорилар омборида портлаш қурбонлари хотирасига бағишланган миллий мотам куни, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.08.2021 11:52 Қозоғистон Президенти 29 августни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди NUR-NURSULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 29 августни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
27.08.2021 19:41 Ўзбекистон Президенти Жамбил вилоятидаги ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирди NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага асосланиб.
27.08.2021 12:03 Жамбил вилоятидаги портлаш: Эвакуация қилинган аҳоли бугун уйларига қайтарилади TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятидаги ҳарбий қисмдаги портлаш туфайли эвакуация қилинган қишлоқ аҳолиси бугун уйларига қайтарилади. Бу ҳақда Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.08.2021 11:20 Жамбил вилоятида юз берган портлаш оқибатида 4 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди TARAZ. Kazinform - Жамбил вилоятида содир бўлган портлаш оқибатида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.