Жамбилдаги аварияда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари юртига етиб олишди
14 Май 12:00

Жамбилдаги аварияда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари юртига етиб олишди

NUR-SULTAN. Kazinform – 14 май куни соат 02:00да Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Азизбек Рахимович Латифжонов бошчилигидаги тезкор гуруҳ 8 та тез тиббий ёрдам машинаси ва битта «Ванхолл» йўовчи автобуси билан Жамбил вилоятининг Жуали туманидан Ўзбекистон Республикасига жўнатилди, деб хабар беради Kazinform.

Автоколоннада жами жабрланган 13 нафар, вақтинчалик жойлаштирув пунктидаги етти нафар одам ҳамда ҳалок бўлган икки кишининг майити бор.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Жамбил вилоятидаги ҳамкасбларига, ватандошларини қутқаришда иштирок этган барча хизматларга миннатдорчилик билдирди. Соат 07-15 да автоколонна Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтди. 1980 ва 1965 йилларда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси Жуали туман касалхонасининг реанимация бўлимида даволанмоқда.




Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 12 май куни соат 15:46да Жамбил вилоятининг Жуали туманида, Алмати-Тошкент автомобил йўлининг 571-километрида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган йўловчилар автобуси аварияга учраган. Натижада икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган, ўн олти киши турли тан жароҳатлари билан Жуали тумани марказий туман касалхонасига етказилган. Салонда 51 киши, шундан 46 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.

Зудлик билан Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида ишонч телефони ишга туширилди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан 32 киши учун маданият уйи негизида эвакуация пункти ва иссиқ овқат ташкил этилди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив