01.06.2023 08:38 Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ASTANA. Kazinform - Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Байрам вояга етмаганларнинг асосий ҳуқуқлари, жумладан, бутун дунёда ҳаёт, соғлик, таълим, оилавий фаровонлик ва зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишни эслатади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
01.06.2023 08:12 Жорий ёзда Жамбил вилоятида 200 мингдан ортиқ бола дам олади TARAZ. Kazinform - Ёзда жамбиллик болалар соғломлаштириш ва мактаб оромгоҳларида дам олади. Маҳаллий ҳокимият мактаб ўқувчиларининг ёзги дам олиш кунлари билан 100% қамраб олинишини ваъда қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.05.2023 14:15 Қарағандилик ўқувчилар АҚШдаги танловга инновацион лойиҳа тақдим этмоқчи ASTANA. Kazinform – Massachusetts FIRST LEGO League халқаро чемпионати июнь ойи ўрталарида Америка олий таълим муассасаси Worcester Polytechnic Insitute базасида бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
31.05.2023 13:07 Бугун Қозоғистонда 3 млн 700 минг нафардан зиёд ўқувчи ўқув йилини якунлади ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 172 минг нафар битирувчи 11-синфни тамомлаган бўлса, улардан 6 800 нафари «Алтын белгі»га номзодлардир. 288 мингдан ортиқ битирувчи 9-синфни тамомлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.
31.05.2023 10:42 Туркистон вилоятида бу йил 30 мингдан ортиқ ўқувчи мактабни тамомлайди TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида жорий йилда мактабни 30 266 нафар битирувчи тамомлайди. Уларнинг 23 865 нафари Миллий Ягона Тест топшириш учун ариза топширган, деб хабар беради Кazinform мухбири.
31.05.2023 09:14 Ўтган йили Астана бюджетига 937 миллиард тенге тушди ASTANA. Kazinform – Астана шаҳар молия бошқармаси бошлиғи Алиби Жумаев пойтахтнинг 2022 йилги бюджети ижроси тўғрисида ахборот берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
31.05.2023 08:11 Астанада талабалар учун 5 та ётоқхона қурилади ASTANA. Kazinform – Астанада жорий йилда 1 900 ўринли 5 та талабалар турар жойи қурилиб, фойдаланишга топширилади. 2025 йилгача хусусий инвесторлар ва олий таълим муассасалари маблағлари ҳисобидан 11 мингга яқин ўринни фойдаланишга топшириш режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.
30.05.2023 17:49 Қозоғистонлик талабалар жаҳон АКТ танловида ғолиб чиқди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик талабалар Huawei ICT Competition ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) танловининг жаҳон финалида ғолиб бўлди. Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтган мусобақанинг финал босқичида Қозоғистондан 2 та жамоа иштирок этди: ХАТУ, Ал-Фарабий номидаги ҚазМУ ва Ғумарбек Даукеев номидаги Алмати энергетика ва алоқа университети талабалари жамоаси Network Track бўйича биринчи ўринни, Ғумарбек Даукеев АЭ ва АУ талабалари жамоаси Cloud Track бўйича учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform.
30.05.2023 13:39 Жамбил вилояти қозоқ драма театри Қирғизистонда энг яхши театрлар қаторидан жой олди TARAZ. Kazinform – Қирғизистон Республикасининг Талас шаҳрида «Адамзаттың Айтматовы» номи билан машҳур қирғиз халқ ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан Тоғ театрларининг II фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
30.05.2023 11:30 Қозоғистонлик талабалар Туркия меҳмонхоналарида амалиёт ўташлари учун маош олади ASTANA. Kazinform - Туркистондаги Халқаро Туризм ва меҳмондўстлик университети (IUTH) талабалари Анталиянинг етакчи меҳмонхоналарида амалиёт ўташлари мумкин. Шу билан бирга, талабалар меҳнати учун маош олади, дея хабар беради Kazinform ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигига таяниб.
30.05.2023 10:46 Қозоғистон Президенти МДҲ давлатлари ўртасида муаллифлик ҳуқуқи соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги қонунни имзолади ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари «МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ахборот ва телекоммуникация тармоқларида муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва таъминлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида»ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
30.05.2023 10:31 Нукус шаҳрида «IFTE-2023: Uzbekistan» халқаро анжумани иш бошлади NUKUS. UzA-Kazinform - Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Замонавий талаблар шароитида педагогик таълим сифати» мавзусидаги «IFTE-2023: Uzbekistan» халқаро анжумани иш бошлади, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
29.05.2023 22:43 Осиё физика олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар энг яхши натижаларни кўрсатди ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик ўқувчилар физика бўйича 23-Осиё олимпиадасида битта олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва маориф вазирлигига таяниб.
29.05.2023 13:31 Теридаги сўгал ва папилломалар саратонга олиб келиши мумкин ALMATY. Kazinform – Алматидаги 8-сонли шаҳар шифохонаси шифокор-дерматологи Жанна Ахметова тери саратонининг дастлабки белгилари ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
29.05.2023 11:50 Тошкентда «Евроосиё» Халқаро театр санъати фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентдаги «Туркистон» санъат саройида «Евроосиё» Халқаро театр санъати фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
29.05.2023 10:14 Қозоғистонда қанча санаторий фаолият юритади ASTANA. Kazinform - Ёз яқинлашяпти, яъни узоқ кутилган таътил вақти жуда тез келади. Дам олиш мавсуми арафасида Миллий статистика бюроси Қозоғистондаги санаторийлар сони ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди, деб хабар беради Kazinform.
27.05.2023 13:24 Астана турғуни 100 та аҳоли пунктини кезиб, Рекордлар китобига кирди AQTAÝ. Kazinform – «Nomad run» ультрамарафон лойиҳаси иштирокчилари Ақтауга етиб келишди. Ғарбий шаҳар уларнинг кенг кўламли ультрамарафоннинг сўнгги бекатига айланди, дея хабар беради Kazinform Astanatv.kz телеканалига таяниб.
27.05.2023 12:09 Пекинда хитой тилидаги қозоқ қўшиқлари тўплами тақдимоти бўлиб ўтди PEKIN. Kazinform – Хитой пойтахтида Қозоғистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси кўмагида Абай Қунанбаев, Шамши Қалдаяқов, Алтинбек Қоразбаев, Нурғиса Тилендиевнинг ва бошқаларнинг 30 та машҳур мусиқий асарларини ўз ичига олган машҳур қозоқ қўшиқларининг хитой тилига таржима қилинган биринчи тўплами тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги сайтига таяниб.
27.05.2023 11:38 Димаш Қудайберген янги қўшиқ яратиш тарихи ҳақида гапириб берди ASTANA. Kazinform - Машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Кудайберген ўзининг барча мухлисларига бағишлаган «Omir» композициясининг яратилиш тарихи билан ўртоқлашди, деб хабар беради Kazinform.
27.05.2023 10:22 Жамбил вилоятининг 10 нафар шифокори хорижда малака оширади TARAZ. Kazinform – Жамбил вилоятида 1236 нафар мутахассисни тайёрлаш учун 27,5 миллион тенге ва 10 нафар шифокорни хорижда тайёрлаш учун 5,2 миллион тенге режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.