23.05.2023 13:33 «Қозоғистон темир йўли» ва Huawei темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштирмоқда ASTANA. Kazinform - «Қозоғистон темир йўли» АЖ ва Huawei ўртасида ният келишуви имзоланди. Ҳужжат Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида имзоланди, деб хабар беради Kazinform.
23.05.2023 12:05 Туркияда илк бор «Қимиз Fest» фестивали ўтказилди ANKARA. Kazinform – Туркия пойтахти Анқара шаҳрида илк бор қозоқ халқининг миллий ичимликига бағишланган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 09:11 Жорий йилда 70 та қозоғистон компанияси Alibaba платформасида ишга туширилади ASTANA. Kazinform - Жорий йилда яна 70 та қозоғистон компанияси Alibaba платформасида ишга тушади. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Тўребаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
23.05.2023 08:37 Бу йил Алматида 270 минг боланинг ёзги таътилда мазмунли дам олиши таъминланади ALMATY. Kazinform – Жорий йилда Алматида 270 минг мактаб ўқувчиси, жумладан, 35 мингдан ортиқ кам таъминланган оила фарзандлари ёзги таътил билан таъминланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
22.05.2023 20:07 Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари янада кенгаяди ASTANA. Kazinform – Шу кунларда дунёнинг 194 мамлакати соғлиқни сақлаш тизими масъуллари, етакчи халқаро ташкилотлар, йирик корпорациялар ва халқаро жамғармаларнинг вакиллари Швейцариянинг Женева шаҳрида жам бўлган. Бу ерда ўтказилаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 76-сессиясида сайёрамиз аҳолиси саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор глобал масалалар муҳокама этилмоқда, дея хабар беради Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб.
22.05.2023 10:12 Қозоғистонлик ўқувчи Далласда бўлиб ўтган ISEF – 2023 илмий лойиҳалар танловида ғолиб бўлди ASTANA. Kazinform – Алматилик ўқувчи Сағин Жумадилдаев АҚШнинг Даллас шаҳрида ўтказилган дунёдаги энг нуфузли илмий лойиҳа танловларидан бири – International Science and Engineering Fairдан иккинчи ўрин билан қайтди, деб хабар беради Kazinform NIS матбуот хизматига таяниб.
22.05.2023 09:14 Димаш Қудайберген ўзининг туғилган кунида янги клипини тақдим этади ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик таниқли хонанда Димаш Қудайберген 24 май, туғилган кунида мухлислари учун сюрприз тайёрламоқда. Димаш Instagram саҳифасида янги «Өмір» («Ҳаёт») клипи чиққанини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
20.05.2023 14:24 Астана ва Тошкент ўртасида яна бир самолёт қатнайди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасида парвозлар сони ортиб боряпти, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
20.05.2023 10:51 Димаш Қудайберген самолётда ҚР Президенти билан учрашуви акс этган видеони эълон қилди ХIAN. Кazinform – Қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген самолётда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашуви акс этган сурат ва видеони эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
19.05.2023 21:39 Қирғизистонда Қозоғистон рассомларининг кўргазмаси очилди BISHKEK. Кazinform - Бишкек шаҳридаги Гапар Айтиев номидаги Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейида буюк қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишлаб «Достығымыз жарасқан» мавзусида ҚР Рассомлар уюшмаси Туркистон вилояти бўлимининг ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
19.05.2023 20:35 Астанадаги Миллий музейга бир кечада 47 минг киши ташриф буюрди ASTANA. Kazinform – Астанадаги Миллий музейда ўтказилган «Музей кечаси» халқаро тадбирига 47 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди. Шу тариқа ўтган йилги рекорд янгиланди. Ўтган йили тадбирда 30 мингга яқин киши иштирок этган. Бу ҳақда ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов Telegramдаги шахсий саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
19.05.2023 14:08 Қозоғистон ЕОИИ ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида интернет тезлиги бўйича етакчи бўлди ASTANA. Kazinform - Апрель ойи якунларига кўра, интернет тезлиги бўйича мамлакатлар рейтингида Қозоғистон 11 поғонага кўтарилиб, ЕОИИ ва Марказий Осиёнинг барча мамлакатларини ортда қолдириб, 72-ўринни эгаллади, деб хабар беради Kazinform.
19.05.2023 12:36 2024 йилдан бошлаб Қозоғистонда ҳарбий унвонлар учун тўлов 30 фоизга оширилади ASTANA. Kazinform – 2024 йил январидан ҳарбий унвонлар учун тўлов 30 фоизга оширилади. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Руслан Шпекбаев Мажилис депутатлари саволига берган жавобида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
19.05.2023 09:09 Димаш Қудайберген Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Си Цзиньпин олдида қўшиқ кўйлади ASTANA. Kazinform – Дунёга машҳур қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Си Цзиньпин олдида хитой ва қозоқ тилларида қўшиқ кўйлади, деб хабар беради Kazinform.
18.05.2023 20:36 Қозоғистонликлар ўтган йили музейга 6,1 млн марта ташриф буюрган ASTANA. Kazinform – 2022 йилда Қозоғистон аҳолиси музейга 6097 минг марта ташриф буюрган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 5104 минг марта бўлган. Халқаро музейлар куни муносабати билан Давлат бюроси ушбу маданият муассасасига ташриф буюрувчилар ҳақидаги статистик маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
18.05.2023 19:15 Қозоғистонда ҳар йили 400 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келади ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш департаменти директори Мағрипа Ембергенова мамлакатдаги туғилиш кўрсаткичларини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
18.05.2023 17:42 Қасим-Жомарт Тоқаев Huawei Technologies компанияси раҳбари Лян Хуани қабул қилди ХIAN. Kazinform – Давлат раҳбари Huawei Technologies компанияси бошқаруви раиси Лян Хуани қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
18.05.2023 15:30 Қозоғистон мактабларида тарбиявий ишларнинг янги концепцияси ишлаб чиқилмоқда ASTANА. Кazinform – Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Таълим-маориф вазири ўринбосари Едил Оспан ҳозирда вазирлик томонидан тарбиявий ишлар концепцияси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда Кazinform мухбири.
18.05.2023 11:53 Қозоғистон ўзининг алоқа сунъий йўлдошларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Франция космик саноати етакчилари билан ҳамкорликда ўзининг алоқа сунъий йўлдошларини ишлаб чиқаришни бошлайди, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига таяниб.
17.05.2023 22:05 Қозоғистонда ишсиз ёшлар SMS орқали ишга жойлашиш имкониятлари ҳақида хабардор қилинди ASTANА. Кazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 23-35 ёшдаги 25 мингдан ортиқ ишсиз фуқароларга ишга жойлашиш имконияти ҳақида SМS-хабарлар юборди. Бу ҳақда Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб хабар беради.