12.05.2023 08:08 Маймун чечаги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугади - ЖССТ раҳбари GENEVА. ТАSS – Кazinform – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус mpox («эмпокс» — маймун чечагининг янги номи) касаллиги бўйича фавқулодда ҳолат режими тугаганини маълум қилди. Женевада бўлиб ўтган брифингда сўзга чиққан ташкилот раҳбари бундай қарорга касалланганлар сони 2022 йил июлига нисбатан сезиларли даражада камайганидан кейин қабул қилинганини айтди. Айнан ўша пайтда жаҳон соғлиқни сақлаш тизимида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди. Бу ҳақда Kazinform TASSга таяниб хабар беради.
11.05.2023 18:19 Икки йил ичида «Ансаған саби» дастури бўйича 4000 нафар чақалоқ дунёга келди ASTANA. Kazinform - «Анаған саби» дастури бошлангандан буён 3300 оилада 4000 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган 2030 йилгача оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини ривожлантириш концепциясида ёзилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
11.05.2023 17:06 Қозоғистондан Ҳаж сафарига 3 та авиакомпания орқали бориш мумкин ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан Ҳаж сафарига оборадиган авиакомпаниялар аниқланди, деб хабар беради muftyat.kz.
11.05.2023 16:43 Алмати шаҳрида Сentral Eurasian Venture Forumнинг иккинчи инвестиция форуми бўлиб ўтади ALMATY. Kazinform – MOST Холдинг ва Сингапурнинг Investbanq (Paladigm Capital) инвестиция платформаси 2023 йил 2 июнда Алмати шаҳрида инвесторлар, стартаплар ва стартап экотизимининг бошқа иштирокчилари учун Central Eurasian Venture Forum кенг кўламли тадбирига мезбонлик қилади, деб хабар беради Kazinform.
11.05.2023 15:57 Қозоғистон Педагогик маҳорат маркази дунёнинг энг яхши 10 та лойиҳаси қаторида ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Педагогика маҳорати маркази ўқитувчиларнинг меҳнат самарадорлигини ошириш бўйича дунёнинг энг яхши лойиҳалари ТОП-10 талигига кирди. Бу ҳақда ҚР Ҳукумати раҳбари Алихан Смаиловнинг Парламент депутатлари саволига берган жавобида айтилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
11.05.2023 15:15 Чимкентда 6 кг вазнли чақалоқ дунёга келди ASTANА. Кazinform - Чимкентдаги 2-сонли туғруқхонада яна бир йирик чақалоқ дунёга келди, деб хабар беради Кazinform OTYRARга таяниб.
11.05.2023 14:38 Шарин миллий боғида силовсин фотоқопқонга тушиб қолди ASTANА. Кazinform – Шарин миллий боғининг Буғити тоғи қисмида ўрнатилган фотоқопқон сўнгги икки йил ичида биринчи марта ушбу жониворни суратга олди, деб хабар беради Кazinform.
11.05.2023 12:40 Иш билан банд қозоғистонликлар сони қарийб 9 миллионга етди ASTANА. Кazinform – 2022 йилнинг тўртинчи чорагида мамлакатда деярли 9 миллион киши иш билан таъминланган, бу ўтган йилга нисбатан 1,7 фоизга кўпдир. Шаҳарларда иш билан банд бўлганлар сони 4,6 фоизга ошиб, 5,5 миллион кишини ташкил этган бўлса, қишлоқ жойларда 3,5 миллион кишини ташкил этди. Бу ҳақда Kazinform Finprom.kzга таяниб хабар беради.
11.05.2023 11:53 Алмати шаҳрининг бир туманида учта тиббиёт муассасаси қурилади ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрининг Науризбай туманида 500 кишига мўлжалланган 2 та янги поликлиника ва 1 та амбулатория қурилади. Ерболат Досаев шаҳар аҳолиси билан учрашувда қурилиш тиббий хизмат сифатини оширишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.