09.08.2023 14:55 Қозоғистонлик саёҳатчи ўзи ясаган қуёш энергиясида ҳаракатланадиган автомобили билан мамлакат бўйлаб саёҳат қилмоқда QARAǴANDY. Кazinform – Ақтўбелик Владимир Силевич қуёшдан қувват оладиган машина ясади ва Қозоғистон бўйлаб саёҳат қилмоқда. У бугун Қарағанида, дея хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлигига таяниб.
08.08.2023 20:31 Қозоғистонда қадимий давр пирамидаси топилди ASTANA. Kazinform – Абай вилоятида олиб борилган қазишмаларда бронза даврига оид дашт пирамидаси топилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.
08.08.2023 18:51 Дунёни пиёда кезиш учун йўлга чиққан қозоғистонлик оқсоқол Россия чегарасига етиб борди ATYRAÝ. Kazinform – Атираудан дунё бўйлаб пиёда саёҳат қилиш учун йўлга чиққан улутаулик оқсоқол Россия чегарасига етиб борди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
07.08.2023 18:27 Астанада олти ой ичида 15 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг 6 ойида пойтахтда 15 мингдан ортиқ чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «Янги туғилган чақалоқлар ва оналар саломатлигини муҳофаза қилиш» мавзусида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
04.08.2023 13:17 Қозоғистонда қанча бола бор ASTANA. Kazinform - Қозоғистондаги болалар сони 6,7 миллион кишини ташкил этади. Бу ҳақда Ashyq НҲА порталида эълон қилинган 2023-2025 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш бўйича Комплекс режа лойиҳасида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
03.08.2023 19:39 Қозоғистонда қандай байрамлар нишонланади ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ҳукумати 27 июлдаги қарори билан байрам кунлари рўйхатини тасдиқлади, дея хабар беради Кazinform.
03.08.2023 16:18 Қозоғистон фуқаролари қайси хорижий давлатларда диний таълим олишлари мумкин ASTANA. Kazinform – ҚР Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги фуқаролар қайси давлатларда диний таълим олиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
31.07.2023 19:31 Витамин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин ALMATY. Kazinform - Алмати шаҳридаги 11-сонли шаҳар поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Ерғали Қурмашев витамин танқислигини мустақил равишда қандай белгилар ёрдамида аниқлаш мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси филиали матбуот хизматига таяниб хабар беради.
31.07.2023 13:11 «Ягона дарча» тамойили бўйича 2000 га яқин киши «ватандош» мақомини олди ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг хорижий муассасалари орқали «ватандош» мақомини олишнинг янги механизмини амалга ошириш бўйича тажриба лойиҳаси доирасида «ягона дарча» тамойили асосида 656 оиладаги 1997 нафар этник қозоқлардан аризалар келиб тушган, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
31.07.2023 11:11 Қозоғистонга кўчиб келган ватандошларга қандай ёрдам кўрсатилади - Тошкентда учрашув ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон Республикасида машҳур байрам – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан 30 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган Қозоқ маданият марказида «ватандошлар» билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
29.07.2023 12:34 Болани қуёш уришидан қандай ҳимоя қилиш керак - педиатр маслаҳати ALMATY. Kazinform - Ёз - болалар очиқ ҳавода кўп ўйнайдиган вақт. Ота-оналар ҳам фарзандларининг иложи борича очиқ ҳавода бўлишини хоҳлайди. Бироқ, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаса, қуёш нури болалар саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Алау» реабилитация маркази директори, педиатр Майя Шегебаева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
29.07.2023 11:31 Қозоғистонда 400 мингдан ортиқ бола мактабга тайёрлаш учун моддий ёрдам олади ASTANA. Kazinform - Ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 400 мингдан ортиқ болалар мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминланади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
28.07.2023 21:51 Август ойида Ой икки марта тўлади ASTANA. Kazinform – 2023 йил августида ноёб астрономик ҳодиса рўй беради: Ой бир ойда икки марта – 1 ва 31 августда тўлади ва бу сўнгги 42 йил ичида биринчи марта содир бўлади, деб хабар беради Kazinform.
28.07.2023 20:49 Алматиликлар «Осиё овози» фестивалига автобусда бепул боради ALMATY. Kazinform – 28, 29 ва 30 июль кунлари Алматида бўлиб ўтадиган «Осиё овози» мусиқа фестивали муносабати билан шаҳар маъмурияти ўз меҳмонлари учун 55 та бепул автобус ташкил этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
28.07.2023 19:09 Сунъий интеллект қозоқчани тушунади ASTANA. Kazinform – Бугун Ш.Шаяхметов номидаги «Тил-Қазина» миллий илмий-амалий маркази бош директори Мақпал Жумабай ва «Speech Lab» МЧЖ директори Жулдиз Татагулова ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади, деб хабар беради Kazinform.
27.07.2023 15:40 Август ойида қозоғистонликлар қанча кун дам олади ASTANA. Kazinform – Август ойида қозоғистонликлар қўшимча 1 кун дам олади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
27.07.2023 15:26 Қозоғистонликлар ҳар куни 2 миллион порциягача музқаймоқ сотиб олишади ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида ғайритабиий жазирама давом этяпти. Жазирама қуёшда қизиб кетиш муаммоси музқаймоқ билан ҳал қилинади - совуқ нозикликка талаб сезиларли даражада ошди. Маҳаллий музқаймоқ бозори етакчиси «Шин-Лайн» компанияси маълумотларига кўра, қозоғистонликлар ҳар куни 1,9 миллион порция истеъмол қилади, деб хабар беради Kazinform.
25.07.2023 17:41 Қозоғистонга кўпчилик меҳнат муҳожирлари Хитойдан келади ASTANA. Kazinform – 1 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 14 762 нафар хорижлик меҳнат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабарига таяниб.
24.07.2023 17:52 Қозоғистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз боришлари мумкин ASTANA. Kazinform – Қозоғистон фуқаролари миллий паспорт билан дунёнинг 29 давлатига визасиз саёҳат қилишлари мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.
24.07.2023 14:49 Бир неча давлатдан Астанага келган фуқароларда қизамиқ аниқланган ASTANA. Kazinform – Қозоғистон пойтахтига келган 12 нафар хорижлик фуқарода қизамиқ аниқланди. Бу ҳақда Астана бош давлат санитария шифокори Сарқит Бейсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.